Остеоходроз касаллиги ҳақида маълумот берсангиз. Астма касаллиги


АСТМА КАСАЛЛИГИНИНГ ДАВОСИ - DAVOLASH

ДИҚҚИНАФАС (АСТМА) КАСАЛЛИГИНИНГ ДАВОСИНафас йўли касалликлари ичида дунёда энг кўп тарқалгани диққинафас (астма) касаллиги ҳисобланади. Бу дардга ҳамма ёшдаги одамлар, ҳатго, чақалоқлар ҳам чалинуши мумкин. Бу касаллик инсон ҳаёти учун хавфли бўлиб, кўп йиллар мобайнида аста-секин шаклланиб боради. Инсоннинг асосий нафас йўли кекирдак бўлиб, у найга ўхшап узунлиги 9-12 см, доираси 2 см.га яқин бўлади. Кекирдак кўндаланг ярим халқа шаклдаги эгилувчан қақирмачокдардан ташкил топган бўлиб, у тоғай деб аталади. Кекирдакнинг пастки қисми иккига бўлиниб, шохчаланиб кетади. Бу шохчалар замонавий (табобатда) тиббиётда бронхит деб аталади.Касалликка чалинган одам кекирдагининг ва бронхитларнинг ички деворларига балғамлар, шилликдар ёпишиб ялиғланади, ҳаво ўтишини қийинлаштиради. Бу ҳол ўз навбатида хуружли йўтални юзага олиб келади. Диққинафас – нафас олишнинг қийинлашуви, бўғилишдир. У оддий йўталишдан бошланиб бора-бора хуружли йўталишга айланади. Балғам чиқаради, томоқ орқали хириллаш, чийиллаш товушлари эшитилади. Беморга ҳаво етишмайди, айниқса, нафас чиқариш қийинлашади, кўкрак қафаси кенгаяди, бўйин, елка томирларига зўр келади. Оғиз, бурун‘қўлларда кўкаришлар пайдо бўлади, кўз катталашади.

Хуруж даврида беморнинг ички аъзолари ҳам қийин аҳволга тушади. Юрак тез уради, қорин шишади, буйрак фаолияти бузилади. Хуруж баъзан 50 дақиқагача давом этади.

Диққинафасга чалинган бсморлар ётиб ухлолмайди. Бу ҳолда унинг умуртқасига оғирлик тушади. Баъзан хуруждан сўнг ҳушдан кетади, томир уришининг бузилиши юзага келади. Хуруж тутганда оёқни ерга осилтириб ўтириш лозим. Уй ҳавоси тоза бўлиши шарт. Акс ҳолда бурунга зўр келиб кучли яллиғланиш юз беради. Томоқ қизариб, ангина катталашиб кегади.

Касаллик кўиинча йилнинг совуқ фаслларида кучаяди. Касалликнинг баъзи турлари наслий бўлиши мумкин. Қуруқ иссиқ мижозли одамлар дардга кам чалинади. Касални даволаш жараёни оғир кечади. Чунки, бу дард «ўжар», «инжиқ»лиги туфайли даволовчидан жиддийликни, матонатли-қаноатли бўлишликни ва фидойиликни талаб қилади.

Диққинафас билан оғриган одам доим ўзини хавф остида сезади, қўрқув босади, нажот истайди. Диққинафас касалининг келиб чиқиш сабабларига кўра бир неча тури бўлиб,бемор қуйидаги нарсалардан сақланади:1.    Уй чангидан (гилам, шолча, кигиз чангларидан) қочиш.2.    Ўсимлик гулининг чанги, ҳидидан қочиш.3.    Полиз маҳсулотларидан, мева-сабзавотлардан ейди.4.    Ҳайвонлардан, қушлардан, овқатдан, сутдан, кана, су- варак ва қалампирдан эҳгиёт бўлади.5.    Дорилардан тийилади.6.    Ишлаб чиқариш ашёлардан, тўқимачилик матолардан қочиш керак.

Ҳатто ғам ташвишларининг кўпайиши ҳам инсои диққинафас қилади.Шунинг учун уй жиҳозларини тез-тез тозалаб туриш, ҳўл латта билан аргиш лозим. Ёстиқлар, парлардан эмас, пахтадан бўлгани яхши. Уйнинг ҳавосини тез-тез алмаштириб туриш лозим. Китобларни ойна жавонларда сақлаш, спиртли ичимликлар ичиш, чекиш шахсий гигиенага эътибор бермаслик, яқин қариндошларнинг бир-бирига қиз олиб; қиз беришлари диққинафас пайдо бўлишига шароит туғдиради.

Диққинафас касаллиги иккига бўлинади: юқумли ва юқмайдиган. Доимийликка ўтган диққинафас касали ҳам бўлади. Унда йўтал ва хуруж бўлмайди. Диққинафас билан касалланиш, шунингдек, шамоллаш билан ҳам кўпинча балғамли бўлади. Биз айни шамоллаш турига тўхтаймиз.

Халқ табобати бу касалликни даволашда кўп асрлик таж- рибага эга ва ҳар қандай кўринишини ҳам даволай олади. Даволаш усуллари хилма-хил ва дори-дармонлари ҳам кўп. Табиб муайян касални ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, даволаш усулларидан бирини танлайди ва бу усул мос келадиган дори- дармонлар рўйхатига тушади. Даволаниш жараёнида табиб усулни ҳам, дори-дармонларни ҳам ўзгартириш мумкин.Даволаниш усули:

1.    Йил фаслининг қандай бўлишидан қатъий назар, бемор эрталаб суви қочган ноннинг ҳар бир тишламига асал суртиб истеъмол қилиш, жийда пўстлоғидан ёки наъматакдан 3 маҳал чой қилиб ичиши лозим. Эрталаб иссиқ овқат истеъмол қилиш мумкин эмас.

2.    Тушлик овқат шолғом кўп суюқ овқат бўлгани яхши. Сувиқочган нон, ҳамма мевалар ва сабзавотларни истеъмол қилиш мумкин.    ,

3.    Хамирли суюқ овқатлар, қовурма овқатлар, қази, сут, кабоб, шўр ва аччиқ нарсалар мумкин эмас.

4.    Ширинликлар, қандолатчилик маҳсулотлари, музқаймоқ ва совуқ нарсалар ейилмайди.

5.    Кечки овқат қандай бўлишидан қатъий назар бемор овқат билан бирга бир боғ кўк пиёз ёки саримсоқ пиёз истеъмол қилиши шарт.

6.    Овқатлар, асосан, сувда, буғда пишган ва димламалар бўлсин.

7.    Қатиқ, қаймоқ, сариёғ, творог мумкин.

8.    Касал ичадиган чойлардан бири қайнатилган ўрик суви бўлмоғи керак. Кўк чой, ҳамда чалоп ичиш мумкин.

9.    Совуқ овқатлар, совуқ сувда ювиниш, бош кийимсиз юриш, кўп ухлаш мумкин эмас. Диққинафас касали билан бетобланган одам кунига 4-5 марта енгил овқатлар билан овқатланиши керак. Шунга кўра эрталабки иккинчи чой ичишда сариёғдан ширчой ичиши лозим. Овқат билан ҳар куни, албатта, бир боғ кашнич истеъмол қилиш керак. Суюқ, қуюқ овқатларга нўхат солинган бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади. Қуруқ мевалар қаторида ҳар куни 4-5 ёнғоқ истеъмол қилиш шарт.Даволаниш:

1.    Оёқни ҳар куни иссиқ сувда буғлаб, сўнг оёқ тагига кечаси асал суртиб, боғлаб ётиш. Эрталаб оёқ тагини иссиқ ҳўл латта билан артилади.

2.    Ҳар куни иккала кўкракларга, кўкрак ва тиззаларга эри- тилган қора қўчқор думба ёгидан суркаб, ишқалаб едирти- риб, ўралиб ёгилади.

3.    Куз, қиш ва эрта баҳор фасли бўлса, кечаси сандал ичида ётиш керак.

4.    Ёз фасли бўлса, кундузи баданни яланғочлаб, навбат билан олди-орқани қуёшда тоблаб, қорайтириш керак. Ёки офтобда бирон иш қилиш керак. Офтобга чиққанда қагиқ ичиб олиш ва яланғоч баданга доғ қилинган пахта ёғи суртиб олиш лозим.

5.    Қиш фаслида бўлса ҳафтада 2-3 марта исириқ қайнатмасида 40 дақиқа ванна қилйш лозим. Бунинг учун бир боғ исириқни 10 литр сувда 20 дақиқа қайнатиб, суви тугагунча қайга-қайга иситиб ванна қилиш шарт. Куз ва қиш фаслида кечаси ванна қилиш керак.Шу юқорида айтилганлар тўла бажарилса, бемор бу дарддан бутунлай тузалиб кетади.

(Visited 843 times, 1 visits today)

davolash.ru

2- маъруза бронхоспастик синдром бронхиал астма ва уни даволаш долзарб йуналишлари

1. /00057_6.RTF2- маъруза бронхоспастик синдром бронхиал астма ва уни даволаш долзарб йуналишлари
2- МАЪРУЗА

БРОНХОСПАСТИК СИНДРОМ БРОНХИАЛ АСТМА ВА УНИ ДАВОЛАШ долзарб йуналишлари:

1. Бронхоспастик синдром таърифи, патогенези, клиникаси,

солиштирма ташхиси, даволаш ва профилактикаси услублари.

2 Бронхиал астма таърифи, таснифи ва долзарб мавзулари.

3. Бронхиал астма этиологияси, патогенези ва симптоматологиясининг

замонавий йуналишлари.

4. Бронхиал астма диагностикаси - бугуни ва келажаги.

5. Бронхиал астма фармакотерапияси, даволаш усулларини

такомиллаштириш муаммолари.

6. Бронхиал астмани драматик терапияси.

Замонавий пульмонология ютукларидан келиб чиккан холда бронхоспастик синдром (БС) деб ном олган алохида бир клиник тушунча пайдо булди, тиб ахлининг унга нисбатан кизикиши тобора ортмокда.

Бу муаммони хал килишда А.А.Адо, Б.Е.Вотгал ва П.Н.Юреневларнинг хизматлари катта булган, хозирга келиб эса мазкур масалани ечишга пульмонология-хирурглар хам фаол киришганлар.

Шуни таъкидлаш лозим-ки, айрим эпоним синдромларга (хаммена-Рича Картагенера ва б.к.) ухшаб бронхоспастик синдром том маъносига кура алохида бир нозологик тушунча хисобланмайди. У кенг куламли тушунча бронхиал утказувчанлик бузилиши (БУБ) нинг бир заррасидир. БУБ нинг деганда эса-бронхлар ва упка тукимасининг шундай бир патологик холати англадики, унда бронхиал суюкликларни окиб кетиши кийинлашган булади ва упка вентиляцияси бузилади. Ут окиши бузилиши гепатобилиар тартиботи касалликлари учун ёхуда уродинамиканинг бузилиши сийдик ажратиш аъзолари хасталиклари учун канчалик ахамият касб этсалар БУБ хам нафас аъзолари патологияси учун шунчалик салбий таъсир курсатади.

Хозирги пайтда БУБ ни келтириб чикарувчи 8 та этиопатогенетик омиллар маълум. Улар куйидагилардир: бронхоспазм, бронх шиллик каватининг шиши, бронхиал шилликлари гиперсекрецияси, респиратор эпителия цилиар аппаратининг бузилиши, бронхлар дискинезияси, бронхларни ташкари томондан эзилиши, бронхларни ички томонидан обтурацияси, бронхлар деформацияси. Таббий, кайд килиб утилган омиллар таъсири турлича ифодаланган булади (давомийлиги буйича, кулламига кура, бартараф килиниши даражасига караб). Шу боисда БУБ 4 та турга тафовутланади. (Р.Г.Артамонов, 1995): чегараланган, таркок, бартараф килинса буладиган ва бартараф этиб булмайдиган БУБ.

Чегараланган БУБ да патологик жараён бронхиал шохчаларни маълум кисмини эгаллаб жойлашган булади, унинг колган худудлари эса интакт холда колади.

Таркокланиб ифодаланувчи БУБ да эса патологик жараён билан бронхиал шожаранииг деярли барчаси камраб олинган.

Агарда доривор моддалар ёки бошка бирор бир консерватив даволаш услублари билан БУБ унгланиш имкони булса-бу бартараф килиниши мумкин булган бузилиш деб хисобланади. БУБ факат жаррохлик йули билан ёки бошка асбоб-ускуналар куллабгина бартараф килинса - у холда бартараф этиб булмайдиган БУБ хакида суз кетиши керак. БУБ бронхиал астма ва астмасимон бронхитда турлича булади (таркок ва бартараф этса буладиган), ёд жисм билан бронхларни тикилиб колиши окибатида келиб чикадиган упка ателектазида хам хар хил ифодаланади (чегараланган ва бартараф килиб булмайдиган) ёки айрим бронхлар иллатлари ва муковисцидозда хам шаклан фаркланади (таркок бартараф килиб булмайдиган).

Юкоридагилардан келиб чиккан холда, бронхоспастик синдром деганда таркокланиб кечувчи ва бартараф килиниши мумкин булган бронхиал утказувчанликнинг бузилиши тушуниш керак.

Демак, БС - бу, мантикан патофизиологик тушунчадир.

Маълум булди-ки, БС ни юзага чикарувчи патофизиологик жараёнлар бронхиал астма ва астмасимон бронхитларда буладиган ходисаларга ухшаш булади. Унинг асосида авваламбор аллергик антигенни аллергик антителалар ёки сенсибилизацияланган хужайралар билан узаро таъсироти ётади. БС да тригчерлик вазифасини вирусли инфекция на бошка ирритатив омиллар утайдилар. Хусусан, аникланган-ки, респиратор вируслар Е синфига мансуб (иммуноглобулинли) вирусларга карши антителаларни хосил киладилар. Улар семиз хужайраларни ва базофилларни кузгатувчи таъсир этиб гистамин хамда арахноидон кислотаси метаболитлари (лейкотрменлар, тромбоксанлар, простагландинлар) нинг секрециясини кучайтирадилар (Рачинский С.В.Таточенко. В.К. 1987). Бундан ташкари БС ривожида либератор механизм – яъни, респиратор вирусларини семиз хужайраларга бевосита таъсироти хам рол уйнаши мумкинлиги айрим манталарда курсатиб утилган.

БС да циклик нуклеотидлар холатининг узгариши мухим урин тутади (Артамонов Р.Г, 1982, 1996). Чунончи, БС хуружи пайтида циклик аденозинмонофосфатнинг (ЦАМФ) камайиши ва циклик гуанозин-монофосфатнинг (ЦАМФ) ортиши кузатилади. Тузалиш даврида, айникса эуфиллин кулланилганидан кейин бу курсатгичлар меъёрлашадилар.

БС симптопатологияси ва солиштирма ташхиси хакида суз юритишдан илгари кайд этиб утиш керак-ки, бронхоспастик синдромни уткир респиратор вирусли инфекцияларида кузатилиши турли муаллифлар буйича хар-хил 10 фоиздан то 40 фоизгача деб берилади: уртача у 25 фоиз ташкил килиб учрайди.

БС куриниши аник келтириб чикарувчи тугма ёки ортирилган патологик холатларга монанд холда ифодаланади. Бронхоспастик синдромнинг патогенетик турлари таснифи 1-жадвалда курсатилган.

1-жадвалдан куриниб тургандек, БС ни келиб чикишида устивор нозологик бирликлар булиб бронхиал астма ва бошкалар хисобланса-да, аммо лекин уни ташхислагашда катор бошка туркум хасталикларни хам тафовутлаб олиш лозимдир. БС генези хам, демак, турличадир: яллигланиш-юкумли, аллергик, обтурацион, ирритатив, гемсодинамик, эндокрин-модда алмашинуви бузилиш туфайли, невроген ва токсик. Купинча яллигланиш-юкумли ва аллергик жараёнлар туфайли БС вужудга келади. БС ни тугри этиопатогенетик диагностикасини таъмирлаш учун аввало утасинчковлик билан анамнез йигиш, бронхоскопия ва беморни чукур клинико-инструменталь текшириш кабилар мухим ахамият касб этади. БС ни даволаш катъиян индивидуаль тарзда патогенетик турларидан келиб чиккан холда ташкил килиниши керак. Айрим холларда (ёд моддани ёки усмани олиб ташлаш - обтурацион БС да) этиологик даволаш тадбирлари кулланилади, асосан патогенетик терапия утказилиши лозим. Масалан. Аллергик генезли БС да хромогликат натрий - интал ута яхши самара келтиради. Албатта, бронхларни кенгайтириб таъсир этувчи дори-дармонлар кенг кулланиши керак (адренореактив) структуралар стимуляторлари, холинолитиклар, миолитиклар). Кенг куламли дориларни танлаб олишда фармакологик синовларни кенг куллаш максадга мувофик хисобланади, бу БС нинг авжида симпатомиметиклар микдори ортиб кетиши туфайли келиб чикадиган хавфли окибатларни бартараф килади.

Умуман, БС ни даволаш-профилактикаси тактикаси куйидагилардан иборат булиши керак:

1. Огир бронхоспастик синдромни даволаш комплекс тарзда олиб борилиши лозим ва у уз ичига терапевтик муолажалар билан бир каторда тозаловчи бронхоскопия ва анестезиолог-реаниматологик курсатмаларни олган булиши зарур.

2. Узлуксиз давом этиш билан ифодаланиб кечувчи БС ни билан хасталанган беморлар албатта пульмонология марказлари шароитида текширувидан утишлари ва даволанишлари керак.

3. Бронхоспастик синдромни бирламчи ва иккиламчи турларга ажратилиши максадга мувофикдир, чунки факат шундагина мукобил даволаш дастурини танлаб олиш имконияти тугилади.

4. Чузилиб кечиш билан ифодаланувчи сурункали бронхит натижасида ривожланган БС да яллигланишга карши препаратлар, бронхолитик дори-дармонлар ва стероидли терапия (киска муддатли курс билан) бир вактда кулланилади.

5. Упканинг тугма касалликлари, трахеобронхиал шожаро худудида ривожлангаи яхши сифатли усмалар, диафрагма чурралари кабиларда ривожланган яхши бс да радикал жаррохия усуллари кулланилади ва бу аксарият холларда беморларни тула тузалиб кетишларига олиб келади.

Бронхоспастик синдромда бронхиал астма мавзусига утишдан олдин шуни такидлаб утиш лозимки, XXI аср бусагасида тиб илми эришган ютукларининг аксарияти бевосита ёки билвосита бронхиал астма муаммолари билан богликдир.

Бронхиал астмани долзарб масалалари ёки ечими якин йилларгача мунозарали булиб келган анча-мунча муаммолари хам бор-ки, улар тугрисида тухталиб утиш лозим.

1. Бронхиал астма таърифи ханузгача турли мактаб ва муаллифлар томонидан турлича талкин килиб келинмокда. Бронхнал астма-енгил ташхисланувчи, лекин таърифланиши кийин булган касалликдир. (Д. 1979: Н.Р.Палеев ва б.к. 1990). Хакикатдан хам, хозирги кунгача бронхиал астмани (БА) эътироф килинган ягона таърифи йук. Вахолан-ки бу йуналишда жуда куплаб сай-харакатлар килинган. Унга берилган таърифларнинг айримлари мисол тарикасида 2-жадвал келтирилган. Жадвалда зикр этилган дефинициялар маълум даражада бронхиал астманинг патогентик мохиятини очиб берувчи тасаввурлар эволюциясини акс эттиради.

2. Охирги йилларда асосий мунозаралар БА да буладиган яллигланиш ва уни персистенцияси хакида давом этмокда. Бу борада куплаб мамлакатларда (AKШ, Англия, Австрия, Япония, Россия ав б.к.) миллий консенсуслар кабул килинди интернационал ва халкаро маърузалар пайдо булди (Бронхиал астмага карши курашиш буйича глобал стратегия, ВОЗ, 1995).

Буларда мавжуд муаммоларга маълум даражада нукта куйилди десак хато килмаган буламиз. Хусусан, бронхо-альвеоляр лавак ва бронхлар биопсияси натижаларига асосланиб, БА-огирлик даражасига карамасдан, нафас йулларини албатта яллигланиши билан ифодаланувчи касаликдир деган низом деярли шак шубхасиз исботлаб берилди.

Бу БА ни билиб олишда узига хос бир инкилобий ходисадир, чунки мазкур нигох билан бокиш мавжуд тасаввурларимизни касалликнинг даволаш муолажаларига нисбатан узгартиради ва базисли, узок муддатга мулжалланиб олиб бориладиган яллигланишга карши терапия тушунчасини тиббиёт амалиётига киритди.

3. Бронхиал астмада бронхобструкция ва нафас йуллари гиперреактивлиги феноменлари етарли даражада асосланмай килинаётган эди. Бу масалада хам ягона концепция яратилди: хусусан, бронхиал обструкциянинг бир неча турлари ажратилди: амалиётга «упканинг сурункали обструктив касалликлари» бирикмаси билан бронхообструкция-нинг маълум шакллари бирлаштирилган холда киритилди. Булар «мулжалли» даволаш дастурлари яратилишига асос булди.

4. Маълумки, эпидемиология БА га оид самарали даволаш ва профилактика стратегиясини ишлаб чикиш имконини яратади. Якин йилларгача бу борада деярли маълумотларга эга эмас эдик. Лекин охирги 10-15 йиллар ичида БА га багишланган эпидемиологик тадкикотлар купайиши ва янги-янги этиологик омиллар аникланди, бронхиал астмага карши курашиш замонавий миллий дастурлари яратилиши учун пойдевор куйилди.

5. Бронхиал астма фариэкономикаси жадал ишлаб чикила бошланди ва бу хасталикни даволаш ишларини такомиллаштирувчи замонавий йуналишлар белгиланди.

Умуман, хозирги даврга келиб бронхиал астмага оид тиб илми ютуклари уни замонавий таърифи ва таснифи тулаконли равишда ойдинлаштириш хамда шакллантириш имконини беради.

БА таърифи ва унинг мохияти хакида юкорида курсатиб утилганидек муайян тасаввурни шакллантириш мураккаб вазифа. Шунинг учун куплаб минтакалар асосида мазкур мунозарали муаммога нукта куйиб амалиёт учун кулай булган таърифни тавсия этамиз. Бу таъриф А.Г.Чугалин ва Г.Б.Федосеевлар томонндан (1987) берилган, деярли купчилик олимлар уни эътироф этганлар: «Бронхиал астма бу нафас йулларини асосан хасталик кечиш билан ифодаланувчи, бронхлар реактивлигини узгариши билан утувчи иммунологик ва ноиммунологик механизм таъсиротида ривожланадиган, асосий клиник аломати булиб бронхлар силлик мушаклари спазми ва уларнинг шиллик каватлари шиши хамда гиперсекреция окибатида келиб чикувчи бугилиш хуружи ёки астматик холат хисобланадиган сурункали кайталаниб кечувчи касалликдир»

«Астма» сузи юнончадан олинган вз у тез тезлашган ва юзаки нафасни англатади. Эпидемиологик текширувлар далолат беришларича, БА болалар орасида 8 - 10% катталарда эса деярли 5% ахолида учрайди. Охирги ун йил ичида бу касаллик 50 фоиздан купрокка усган. Африка китъасининг айрим мамлакатларида унинг таркалиши 70 фоиз ва ундан купрокка ортган. Яна шуни таъкидлаб утиш керак-ки, БА нинг 20 фоизи ун енгил ва урта огир даражасига, 60 фоизи эса огир даражасига тугри келади. Молиявий ресурсларни сарфланиши хам шунга монанд булиб, 60 фоиздан зиёд маблаг огир БА га, 40 фоиз маблаг эса унинг уртача огир даражадаги турларини даволашга кетади. Шундай килиб, енгил даражадаги БА профилактик дастурларга жалб килинмай колади.

АКШ да БА билан хасталанган Америкаликлар 10 миллионга етган, уларнинг 80 фоизида яъни 8 млн ахолида касалилликнинг енгил даражаси ва факат 5 фоизидагина огир даражаси учрайди.

БА нисбатаи куп учрайднган мамлакатларга яна Австралия. Янги Зеландия ва Куба хам кирадилар. Бу улкаларда БА билан 10 фоиздан зиёд ахоли хасталанганлар.

Тугри ташхис куйиш учун касалликнинг таснифи хакида ойдин тасаввурга эга булиш мухимдир. Бронхиал астмага оид куплаб таснифлар борки, уларнинг купчилиги узларининг номуфассаллиги окибатида амалиётда фойдаланиш учун нокулайликлар тугдиради. Хозирги пайтда А.Д.Адо ва П.К.Булатовлар томонидан (1969) ишлаб чикилган ва Г.Б.Федосеев (1987 йил) томонидан тулдирилган БА таснифи кабул килинган ва кенг кулланилади (жадвалларда илова килинган).

Мазкур таснифга кура, бронхиал астмани икки тури тафовутланади: нафас аъзоларининг яллигланиш касалликлари сабабли пайдо булувчи инфекцион-аллергик (И) ва ноипфекцион таъсиротларга сезувчанлиги номуносиб тусда ортганлиги шахсларда ривожланувчи ноинфекцион-аллергик (атопик-А) шакллари. Уз навбатида уларнинг хар бири кечишига кура БА боскичлари (I ва II) ажратиладиган, бундай булиниш хасталик туфайли нафас аъзолари фаолиятларини оддийдан мураккаблашиб бузилиб боришини функционал силжувлардан органик узгаришларгача етиб борувчи патологик ходисаларнинг даражаларини акс эттиради. Бундан ташкари хар бир боскичда кузгалиш ва ремиссия фазалари ажратиб куйилган.

БА 1 боскич бугилиш хуружи билан намоён була бошлайди ва давом этади. Хуружнинг жадаллиги ва давомийлигига енгил, уртача огир ва огир.

БА енгил кечишида (I И, - ва IA ,) хуруж киска давом этади, йилда 2-3 марта кузгалади, хуруж тезда бартараф этилади. Хуружлараро даврда тулик ремиссия кузатилади ва яъни бронхоспастик синдром аломатлари умуман аникланмайди. Уртача огир даражада ифодаланиб кечувчи БА да эса (I И2 - ва IA 2) касаллик давомида 3-4 марта кайталанади, бугилиш хуружи огиррок утади ва факат Р моддалар инъекция килингандан кейингина тухтайди. Хуружлараро доир нотулик ремиссия билан ифодаланади яъни кучсиз ифодаланган бугилиш давом этиб туради.

Юкоридагилардан фаркли уларок огир кечувчи БА (I И3 - ва IA 3) тез-тез бугилиш хуружи (йилига 5 ва ундан ортик) булиб туриши ва кузгалиш даври чузилиб давом этиши билан ифодаланади. Хуружи огир утиб баъзида астматик холатга айланади ва уни тухтатиш учун бир неча гурух препаратлар кайта-кайта кулланилади. Ремиссия деярли кузатилмайди.

БА нинг иккинчи боскичида асоратлар келиб чиккан булади, нафас тартиботи буйлаб чукур морфологик ва функционал узгаришлар кузатилади: таркоклашган сурункали бронхит, сурункали пневмония, упка интерстициал касалликлари, упка эмфиземаси, пневмосклероз, упка етишмовчилиги (III боскичи) ёки упка-юрак етишмовчилиги, декомпенсация даврида ифодаланувчи юрак етишмовчилиги

А.Д.Адо ва П.К.Булатовнинг бронхиал астмага оид таснифи сузсиз олдинга куйилган катта кадам. Лекин шу билан бирга айтиш керак-ки, БА ни нафакат иммуноологик балки ноиммунологик вариантлари хам мавжуд. Шуни хисобга олиб Р.С.Фюдосеев маълум булган БА нинг икки турига янги клинико-патогенегик вариантларни киритди, яъни таснифи бойитди ёки у умумлашган холда куйидаги-ча ифодаланди:

1. Атопик

2. Инфекцияга мойил (инфекцион-аплергик)

3. Аутоиммун

4. Дисгормонал

5. Асаб-рухий зурикишли

6. Адренергик дисбалансли

7. Бронхлар реактивлиги бирламчи узгариши билан ифодаланувчи (бу гурухга аспиринли астма ва зурикишдаги астма хам киради)

8. Холинергик (А.Г.Чучалин ва Г.Б.Федосеев 1986).

Хулоса килиш мумкин-ки, мантикан БА-этиологияси ва патогенези табиатан турли булган касалликлар йигмасидир, лекин амалиёт нуктаи назаридан уни бир бутун нозологик бирлик сифатида кабул килиш макбулдир. Хозирча хасталикни шу йуналишда талкин килишга тугри келади, аммо якин келажакда, эхтимол уни инсон иммун тартиботининг бузилиши билан боглик касаллик деб атармиз... Хар калай бундай башорат килувчи олимларнинг тарафдорлари ортиб бормокда.

БА - полиэтиологик касаллик хисобланади ва унинг келиб чикишида мойиллик яратувчи хамда бевосита чакирувчи омиллар мухим урин тутади. Булар тупламига куйидагилар киради: тугма ва орттирилган биологик нуксонлар (бир кисми генетик бузилишлар туфайли ривожланади, хомила ривожланиши жараёнида, чакалоклик ва ундан кейинги даврда), астма олди касалликлари, ирсий мойиллик, хомиладорлик патологиялари, профессионал омиллар, климатометеорологик ва экологик омиллар

Биологик нуксонлар жумласига - хужайралар бета-адренергик сезгирлигини сусайиши, циклик нуклеотидлар хосил булишида иштирок килувчи ферментлар тартиботининг узгариши, транзитор неонатал иммунодефицит, макрофаглар функционал фаоллигини камайиши, зардоб омилининг фаоллашуви - трипсин микдорининг камайиши, Т-супрессор фаоллигининг етишмовчилиги, бронх ва упкаларни сезувчанлиги ва реактивликларини биологик фаол моддаларга, аллергенларга, ирритантларга, турли химик ва физик омиллар таъсиротига сезувчанликларининг ортиши, респиратор тизим семиз хужайралари гиперреактивлиги кабилар киради. Булар БА ни келтириб чикаришида ахамият касб этувчи ички омиллар хисобланадилар. Бундан ташкари уни келиб чикишида катор ташки омиллар устуворлик киладилар: инфекцион аллергенлар, ноинфекцион аллергенлар, механик ва химик таъсиротлар, метеорологик ва физика - химик омиллар, рухий-зарба хамда асабий таъсирланишлар кабилар.

Азалдан хайвонлар ва усимликлар билан алокадор кишиларда астма келиб чикишлиги маълум (тушук астмаси, ут-уланли астма): оилавий, асаб тизими ва модда алмашинуви бузилишлари натижасида астмага мойиллик тугилиши мумкин.

Аллергенларга мувофик холда нутритив астма, примуллан буладиган астма, урсолдан буладиган астма, жун румолдан буладиган астма ва б.к.лар. хамда инфекцион астма ходисалари хам аён.

Невроген омил бевосита таъхсирида хам астма ривожланади. Бундан ташкари «астма тугиб берувчи» махсус нукталар китикланиши натижасида ривожланувчи рефлектор астмалар хам булади. Хусусан, бурун касалликларида (полиплар, бурун тусиги кийшайиши) унинг шиллик кавати нукталарини китикланиши, упкани (перибронхитлар, пневмосклероз) ут йуллари жинсий аъзолар ва упкадан узокда жойлашган аъзоларни таъсирланиши туфайли хам рефлектор астма пайдо булади.

Астма касалига чалинган беморларнинг купчилигида совукни сезувчанлик opтгaн булади совукдан буладиган эшак емига ухшаб) ёки бундай ходиса озик-овкатларга (сут, тухум) нафас билан олинган хавога терига тегиб турувчи (сирпанувчи) анжомларга ннсбатан хам кузатилиши мумкин.

Бош мия ярим шари пустлоги бузилишлари билан келиб чикувчи астма хам маълум. Масалан, «гулли» астма билан хасталанган беморнинг кузи сунъий гулга тушган захотиёк хуруж бошланиши кузатилган.

Айрим холларда у касб билан боглик холда, маълум таъсирлагичлар таъсирида ривожланади - дорихоначиларда (ипекакуона таъсири), жунчиларда (урсол таъсири), ёки аллергенларнинг такроран таъсири туфайли (гуллар) хам пайдо булади.

Бронхиал астма-астма олди холати деб номланадиган патологик жараёнлардан кейин ривожланади. Астма олди холати биринчи булиб 1969 йилда А.Д.Адо ва П.К.Булатовлар томонидан талкин этилган ва унга БА пайдо булишига тахдид килиб турувчи барга патологик холатлар киритилади (уткир ва сурункали бронхитлар, бронхоспазм билан кетувчи уткир пневмония, вазомотор ринит, эшак еми, вазомотор шиш, нейродермит-эозинофилия ва балгамда эозинофиллар ортикча микдорда аникланса). Бу холат нммунологик ва номмунологик патогенетик механизмларга кура ривожланади.

Бундан ташкари БА келиб чикишига хомиладорлик патологияси сабаб булади, хусусан бола тугилиши пайтидаги ота-она ёши ахамият касб этади. Ёши утган ота-оналардан (20-30 ёшда - 77.1 фоиз ва 30-40 ёшда - 22,9 фоиз) тугилган болаларда купипча БА кузатилади. Чала тугилиш билан БА келиб чикишида узаро узвийлик борлиги хам исботланган, астмаси бор оналардан тугилган болаларда респиратор аллергенлар купаяди. Хомиладорлик давридаги она шамоллаш касалликлари, умуртка узгаришлари (айникса Сш-Qv худудида), тугрук пайтида буйин чузлишлари ва бошнинг кучли буриб, тортиб олиш натижасида буйин умурткаларини кийшайиб колиши (вертебробазиляр шохобчаларда ишемия ривожланиши туфайли перинатал давр патологиялари кабилар бронхиал астма ривожланиши учун кулай шароит килиб берадилар. Умуман, БА келиб чикишига куйидаги омиллар мойиилик тугдирадилар: кашандалик, респиратор инфекцияларга тез-тез чалиниб туриш, дорили ва нутритив (овкатдан буладиган) аллергия суньий тарзда болани овкатлантириш, ошкозон ичак тартиботи бузилишлари ва конда Е микдорининг ортиши.

Шуни айтиб утиш зарурки агарда мижозда кучли ифодаланган биологик дефектлар булса хам арзимаган ташки мухит салбий таъсироти БА келтириб чикариши мумкин. Ёки кучсиз биологик дефектлар мавжуд булганда атроф мухитнинг номакбул фаол таъсир килиши окибатида у ривожланади.

Бронхиал астма кариндош-уругларда авлоддан-авлодга «суяк кувувчи» касаллик хисобланади. Бу махсус клинико-эпидемиолого-гинекология текширувлар билан тула уз исботини топган. А антиген системаси билан касаллик уртасида алокадорлик борлиги хам маълум (бу система А,В>С,Д,Дг ирсий бирликлар бирлаштирилган булади). Хусусан, БА ни купинча В8 антигени ва А,В8 гаплотиплари ассоциалланиши, огир кечими эса А11, В15, В18, В№28- B№41 антигенлари мавжуд булганда кузатилиши хам аникланган.

БА келиб чикишида иммуноглобуминларнинг алохида урни бор. Дисгаммаглобулинемия, Е ва С микдорининг ортиши касаллик мойил яратади.

Шунингдек бронхиал астмани бирламчи профилактикасида тиббий-генетик маслахатнинг ахамияти бекиёсдир.

Юкорида санаб утилган омилларни урганиш асосида БА ни башорат килиш мумкин. Хусусан, бронхиал астма тахдиди аломатлари 9 та гурухга мужассамлаштирилади:

1чи - анамнез буйича аникланган ирсий мойиллик:

2 чи - генетик маркерлари:

3 чи - конституция (гавда тузилиши) хусусиятлари:

4 чи - она касалликлари, хомиладорлик патологияси:

5 чи - болалар касалликлари ва болани усиши хусусиятлари:

6 чи - катталарни касалликлари, маиший ва иш шароити хусусиятлари:

7 чи - биологик дефектлар:

8 чи - астма олди холати аломатлари:

9 чи - ташки мухит номакбул омилари.

1 чи, 2 чи ва 3 чи гурухлар аломатларини булиши бронхиал астмага ирсий мойиллик борлигидан дарак беради: 4 чи гурух эса - хомила ривожланиши даврида биологик дефектлар шаклланганлигига гумон тугдиради: 5 чи ва 6 чи гурухлар – хаёт давомида биологик дефектлар келтириб чикариши мумкин булган номакбул омиллар борлигини ифодалайди: 7 чи - БА га мойиллик мазмунини очиб беради: 8 чи - астма олди холати мавжудлигидан дарак беради ва нихоят, 9 чи - фаол ифодаланган ташки мухит омиллари борлигини курсатади ва улар таъсирида клиник аник ифодаланган бронхиал астма ривожланиши мумкин.

Климатометерологик омилларни роли хам алохида урин тутади. Узбекистон шароитида, Тошкент шахрида бахор ва куз ойларида БА ни кескин купайиши аникланган (У.И.Шодмонов. 1984), Ленинградда апрель ва январь ойларида энг куп ва июлда кам даражада касаллик кузголишлари кузатилган (В.А.Игнатьев ва б.к., 1982).

Охирги йилларда аникланган маълумотлар буйича вирусли инфекция томонидан чакириладиган БА нисбатан купайган: короновируслар, риновируслар, аденовируслар ва герпетик гурухи вируслари Б нинг инфекцион-аллергик шаклини кузговчи асосий омиллардан саналадилар.

БA келиб чикишида простогландинлар хам рол уйнайдилар. Простогландин Б (бронхларда синтезланади) бронходилатация чакиради, простогландин Г-эса бронхоспазм беради (упка тукимасида синтезланади) ва иммунологик жараёнларда фаол катнашадилар.

Бронхиал астма клиникаси комплекс аломатларни маълум кетма-кетликда эволюцияланишга боглик холда турлича ифодаланди. Бронхиал астмада куйидагилар боскичма-боскич юз беради.

а) астма олди холати:

б) клиник - аник ифодаланган бронхнал астма-бугилиш хуружи ёки астма холатидан кейин;

в) бронхиал астма шакллари (иммунологик ва ноиммунологик):

г) юкорида зикр этиб утилган клинико-патогенетик вариантлари:

д) кечиши:

с) касаллик фазалари

ж) асоратлари

Хар бир боскичда касаллик алохида белгилар билан ифодаланади.

Бронхиал астмани олди холати турлича чузилиб давом этади ва унинг асосида узига хос кам аломат бериб кечувчи инфекцион жараён ётади. Унинг бош аломати-бронхлар сезувчанлигини турли таъсиротларга нисбатан ортиб кетганлигидир. Субъект холати совук хаводан нафас олгандан кейин, гох турли хидлардан кейин ёмонлашади, лекин бронхоспастик синдром хам ривожланиб улгурмаган булади.

Ё эрта ёки кеч булса хам астма олди холати урнига БА келади ва у учта ривожланиш даврини босиб утиш билан ифодаланди. Уларнинг хар бирига махсус куринишлар бериб аломат берувчи хуружсимон бронхостенознинг вужудга келиши хосдир.

Бир хил вазиятларда бош аломат тарзида хуружсимон курук йутал булади ва у Куршман ёзиб колдирганидай ёпишкок, тиник балгам ажралиши билан тухтайди. Балгам бор ёки йуклиги инобат килинган холда «намли» ва «курук» астмалар тафовутланади. Бошка бир вазиятда БА ни бош аломати булиб турли давомийлик билан ифодаланувчи ва балгамли ёки балгамсиз экспиратор тусдаги бугилиш хуружи хисобланади. Кам холларда касалликнинг клиник аломатлари хуружи нафас олишни кийинлашуви даврилари билангина белги беради ва унда бронхостеноз белгилари топилмади. Бунинг сабаби нафас мушаклари фаолиятларидаги дискоордниацилашади, я (бошвоксизлик)дир. Айрим холларда хар бир мижозда узига хос куринувчи ауралар БА хуружидан олдин куриниб утади. Касаллик хуружининг утиб кетиши агарда даволаш тадбирлари килинмаган булса, секин асталик билан содир булади.

Умуман экспиратор хуружсимон бугилиш-фаол бронхостенознинг клиник акси-бронхиал астманинг узига хос аломатидир. Гохида у кон босимининг асимметрияси билан давом этади. Астма хуружи асосан тунда содир булади, чунки айнан шу пайтда маълум физиологик механизмларнинг бузилишлари кучаяди-чалканча вазиятда упка фаолияти сустлашади, бронхиал йуллар тораядилар, улар бушликларига секрет йигилади, корин бушлиги аъзолари томонидан диафрагмага босим кучи ортади. Яна тунда буйрак усти бези фаолияти заифлашади, кортикостероид гормонлари ишлаб чикарилиши, окибатида маълум даражада хуруж кайталаниши учун шароит яратилади.

БА хуружининг давом этиши, ифодаланиши ва частотаси индивидуал тарзда хар хил ифодаланди, лекин шуниси ифодали-ки, улар ёхуд тумовсимон холатдан кейин, ёки экстремал холат туфайли, баъзида эса бирор бир илинжисиз пайдо буладилар ва кучаядилар. БА ни огир куриниши булиб бронхоситматик статус хисобланади. У бронх упка тизимини, бошка аъзо ва организм функционал тартиботларини чукур бузилишлари окибатида ривожланади, аввал самара берувчи даволаш муолажалари уни бартараф килишга ожиз булиб колади. Бу холат бронхлар ва упка паренхимасида инфекцион жараёнларнинг фаоллашуви натижасида вужудга келади.

Айнан курсатилган бузилишларига мос холда БА кечишининг уч даври тафовутланади. БА биринчи даври барча клиник аломатларнинг аввалломбор бронхостенознинг хуружсимон тарзда куриниши билан ифолаланади. Мазкур боскичда. хуружлараро даврда мижозлар узларини деярли соглом деб тасаввур киладилар. Энг ёмони шуки, бу нисбатан кам учрайдипган ва енгил хуружлар шифокорлар томонидан англаниладию, аммо купинча эътибордан четда колдирилади, яъни даволаш тадбирлари амалга оширилмайди: вахоланки муолажалар албатта утказилиши керак.

БА иккинчи даври хуружларни нафакат тез-тез булиб туриши ва давомийлиги билан, балки хуруждан кейин хам сакланиб турадиган бронх-упка аппарати холатининг узгаришлари билан хам ифодаланиб намоён булади. Бу озгина жисмоний зурикишда хам бугилиш пайдо булиши билан куринади, умумклиник текширувда эса упка эмфиземаси ва упка гипертензияси аломатлари аникланади. Айрим холларда беморлар иш кобилиятлари чегараланади.

БА ривожланишининг учинчи боскичи куплаб аъзолар фаолиятларининг бузилишлари ва иш кобилиятини деярли тула йуколиши билан ифодаланади. Юракда узгаришлар ривожланади: Унг коринча гипертрофияси ва дилатацияси (упка гипертонияси окибатида), кейинрок чап коринча фаолияти бузилишлар авжланади: гемодинамик бузилиш натижасида эса жигар ва буйрак фаолиятларининг узгаришлари аниклана бошланади.

Бронхиал астма симптомларга бой касаллик хисобланади ва анъанавий тарзда кечганда уни ташхислаш кийин эмас. БА устувор аломатларини 27 тага (13 та хуруж пайтида ва 14 та хуружлараро даврда) шартли равишда ажратиш мумкин (жадвалда илова килинган). Энг куп учрайдиган асосий аломатлари – экспиратор бугилиш (96,8 фоиз), бурун битими (60,6 фоиз). туш сохаси буйлаб нохуш хис-сиётлари (57,4 фоиз), ортопноэ (72,4 фоиз), кутичасимон перкутор товуш (77,5 фоиз), хириллашлар (85,1 фоиз) ва б.к.

«Касалликнинг ички тасвири» аломатлари хам БА да узига хос ифодаланган булади ва уни тугри бахолай олиш мукобил фармакотерапия хамда ташхис учун катта ахамият касб этади.

«Касалликнинг ички тасвири» деганда» беморнинг бутун дунёси барча кечинма ва туйгулари, хиссиётлари карама-каршиликлари, рухий зурикиш ва зарбалари йигиндиси» тушунилади. «Касалликнинг ичи тасвири (дунёси)» мижознинг шахс сифатидаги хусусиятларига, хасталик огирлиги, даражаси ва давомийлигига, касаллик авжланиши жараёнига: беморнинг уз касаллиги хакидаги тиббий тасаввурига, ижтимоий омиллар ва б.к.ларга боглик булади (Р.А.Лурия).

Л.Л.Рохлин буйича «касалликнинг ички тасвирини» ифодалаб берувчи асосий манба булиб - мижоз томонидан касаллик хакида уйлаб кайгуриш турлари хизмат килади. Бошка саматик касалликларида булгани каби БА да беморлар-нинг касалликка нисбатан таъсирланишларини саккиз хили ажратилади: астенодепрессив, ипохондрик, истерик, истсриопохондрик, фобик. психастеник, эйфорик-анозогнозик ва хасталикни эътироф, килмаслик (Л.Л.Рохлин: З.Т.Костюнина: В.В.Ковалев).

Мазкур синдромлар ута хос клиник белгилар билан куриниш бералар. Хусусан. астенодепрессив турдаги таъсирланиш кайфиятни тушиб кетиши. касаллик хакида бидъатли ёмон фикрларга бориш. касаллик окибати албатта фожиага таркалиши хакида yйra толиб юриш кабилар билан ифодаланди. Мижозлар ута тушкунликка тушиб коладилар, хаёл сурадиган, камгап ва чигал фикрлар билан юрадиган кишиларга айланиб коладилар. Купчилик беморларда суицидал гоялар пайдо булади, лекин уларни амалга оширишга ошикиш кузатилмайди. Уйку бузилади, болалардан ва жамоадан ажралиб колиш вахимаси пайдо булади.

Истероипохондрик таъсирланишга мойиллик булган беморлар эса уз касалликларининг аломатларини аник ва рангли килиб тасвирлаб берадилар. Узларига алохида эътибор килишларини талаб киладилар, улар хасталикларини бошкаларникига асло ухшаш эмаслигини уктиришга интиладилар:

Уларга шифокорлар нотугри ташхис куйиб, нотугри даволаш муолажалари утказилаётгандек туюлаверади ва шунинг учун хам куплаб мутахасиссларга мурожаат киладилар, тартибсиз даволанадилар, купинча узини-узи даволашга уринадилар ва улар бошка хаётий мухим кизикишларини иши. оиласи ва б.к.ларни батамом унитиб куядилар. Улар учун «касаликка берилиб кетиш», касалликка ута енгил берилиш кабилар хосдир. Бу турлади кечинмалар ёшларда, ота-она томонидан ортикча эътибор булганда ва БА огир кечганда кузатилади.

Ипохондрик хилдаги кечинмалар кайфиятнинг тушиб кетиши. керагидан ортикча даражада уз холатига эътибор килиш, холати даражасига огирлаштириб бахо беришга мойиллик булиши, имкоятларни куплиги ва сенестопатиялар билан ифодаланадилар. Улар узларига янгидан-янги симптомларни «кашф киладилар» гуёки улар рак ёкн сил касаллигпга гирифтор булганлар, «упка нафас ололмайдиган даражада шишиб кетган». Бу тоифа беморларни даволаш кийин масала. Бу тури купрок психастеникларда ва тутканоксимон аломатлари мавжуд беморларда кузатилади.

Бронхиал астмада фобик таъсирланишлар хам куп учраб туради. Бунда беморни куркув восвосаси кувлайди, доимо вахима босади: мижоз доимо йиглайди, безовталанади ва вас-васага тушиб колади. Бу хил кечинмалар астма хуружи даврида кучаяди, умумий холатнинг яхшиланиб бориши билан утиб кетади.

Беморларда анозогнозик таъсирланиш булганда, касаллик даражаси бемор томонидан номувофик (паст) бахоланади, беморлар узок муддат давомида ёрдамга мурожат килмайдилар, дори кабул килишдан бош тортадилар, муайян даволанмайдилар. Бундай тарзда узини тутиш интелекти паст беморларда, кучли интоксикацияда ва бош мия гипоксемиясида кузатилади.

Бундан ташкари БА да апатик таъсирланишлар (реакциялар) хам учрайди (И.П.Замотаев, В.Е.Рожнов, А.Султанова, 1983). Бунда беморлар ва текширувларга унамайдилар, уйкусизлик булади. Бундай холатлар купинча глюкокортикоидли гормонлар берилгандан кейин кузатилади.

Сабаби, беморда гормон берила бошландими «тамом, иложсиз холат ва энди касалликни умуман даволаб булмайди» - деган номакбул ва салбий фикрни тугилиб келганлигидир.

Бронхиал астма мавзусида асосий уринишлардан бири килиб астматик холат белгиланиши лозим, чунки унинг аломатлари БА дан фаркли уларок бир мунча узига хос ифодаланиб куриниш беради ва иккинчидан, долзарб масала булиб хисобланади.

Замонавий концепцияларга кура унинг асосида бронхиал шажараларда жойлашган бетоадренергик рецепторлар фаолияти бузилиши туфайли келиб чикадиган уткир нафас етишмовчилиги синдроми ётади.

Астматик холат БА нинг хавфли асорати булиб, унинг частотаси 5-23,4 фоизни ташкил килади, 1,23-16 фоиз холларда улимга олиб келади.

Маълум булдики, астматик холатнинг охирги йилларда тобора купайиб бораётганлигини асосий сабаби БА кенг таркалганлиги ва унинг огир турларини йилдан-йил сари куп учраб турганлиги экан. Бу албатта турли омиллар (дори-дармонларнинг кенг кулланиши, кимёвий препаратларни куплаб ишлаб чикарилиши, кишлок хужалигини химизациялаш ва х.к.лар, окибатида ахолини аллергизация даражасини ортиши) туфайли атроф мухитни ифлосланиши билан хам бевосита богликдир.

Астматик холатни келтириб чикарувчи сабаблар жумласига симпатомиметикларни меъёрдан ортикча бериш, антигистгминоларии седатив ва бошка дори-дармонлар микдорини ошириб юбориш, глюкокортикоид гармонлар билан номувофик даволаш, анафилактик шок ва бошка шу кабилар кирадилар.

Унинг асосий патогенетик механизмларини куйидагича ифодалаш мумкин: эронхлар бетоадренергик рецепторларини тула блокадаси бронхоспазм-эронхлар шиллик каватлари гиперсекрецияси ва шиши (димланиши яллиглачишли ва аллергик табиатга эга булган) кичик ва урта калибрли бронхларнинг экспиратор коллапси-гиперкапния-гипоксия-тукималар дегитратацияси-полицетемия ва уткир упка-юрак синдроми.

Алохида уринни унинг ривожланишида простогландинлар алмашинуви вa иммун тизимининг бузилишлари эгаллайди. Умуман, хар кандай огир бугилиш хуружи астматик холатга утиши мумкин.

Академик А.Г.Чучалин буйича астматик холатни икки шокли тафовутланади: анафилактик ва аллергометаболик. Биринчиси камрок кузатилади ва пиразолон хосилалари, сульфаниламидлар, антибиотиклар ва бошка турдаги дори-дармонлар кабул килингандан кейин пайдо булади.

С.Ч.Бабичев ва б.к. эса унинг уч турини ажратишни таклиф этганлар: бронхоспазм етакчи синдром булиши билан ифодаланувчи астматик холат, бронхосекретор жараёнларни устуворлиги ва бронхларни кисман обструкцияси ривожланиши билан кечувчи тури ва тоталь упка обструкцияси билан ифодаланувчи тури.

Унга бахо беришда куйидаги клиник аломатларга эътибор берилади:

I. Ксантин хосилалари ва симпатомиметикларнинг бронходилатация

килиб таъсир- курсата олиш даражаси (самаралиги ва самарасизлиги).

2. Самарсиз йутал шаклланиши;

. Уткир нафас етишмовчилигини авжланиб бориши тезлиги.

Артериал кондаги газлар мутаносиблиги ва кислота-ишкор холати узгаришлари ташхисий ахамият касб этади.

Астматик холатни верификация (ойдинлаштириб олиш) килиш учун 0,1%-ли адреналин эритмаси 0,3-0,5 мг дан хар 20 дакикада тери остига 3 марта киритилади (1:1000) мутаносибликда эритилгани) ёки адреналин 0.3 мл дан хар 30-60 дакикада тери остига (икки марта) берилади (Н.В.Путов. 1980). Бу максадда эуфиллинни 2.4%-ли эритмасидан хам фойдаланиш мумкин. Бунинг учун 2.4%-ли эуфиллин эритмаси 10 мл дан хар 30 дакикада (икки марта) вена ичига киритилади. Огирлик даражасига кура астматик холатни 3 боскичи ажратилади.

1. БОСКИЧ - нисбий компенсациялашган боскич. Бугилиш хуружи

узок муддат давомида тухтамай давом этади (6 соатдан куп) симпатомиметик ва бошка бронходилататорлар ёрдам бермайди. Беморларни хуши жойида булади, рухий бузилишлар йук. Кучсиз ифодаланган тахипноэ ва окимтир цианоз, кузатилиб кам холларда куп терлаш булади. Упка экскурсияси чегараланган, перкуссияда-кутичасимон охангли товуш, аускультацияда-упка барча майдонлари буйлаб эшитиладиган везикуляр нафас, чикариш чузилган. ёйилган курук дискантли хириллашлар. Купинча юрак сохасида огрик сезилади ва у юрак гликозидларига кам бериладиган тахиаритмия (100-120 та бир дакикасига) билан хамда кон босимини кутарилиши билан давом этади.

Вена ичига эуфиллин юборилгандан сунг бош огриги, бош айланаши, кунгил айниш ва кайд килиш кузатилади. Унг коринча етишмовчилиги нимтик ифодаланади.

Бу боскичда яна шу ифодалики, вентиляцион бузилишлар булмайди, кучсиз ифодаланган артериал гипоксемия (Р..О: 60-70 мм.сим.уст), норма ёки гипокапния (РаСО2 нормада 35-45 мм.сим.уст га тенг булади) ёки РаСО2 гипервентиляция натижасида 35 мм.сим.уст. дан камаяди.

2. БОСКИЧ - декомпенсаиия ёки «соков» упка боскичи. Умумий ах-

воли огир даражада. Рухиятнинг кучли бузилиши, психомотр кузгалишлар, галлюцимацияларда (депрессия, апатиялар билан алмашиб туради) бу давр учун хосдир. Беморлар елка худудини котириб турган холда мажбурият вазиятни эгаллаб туришга уринадилар, кукрак кафаси нафас чикариш боскичида туриб колади, ёрдамчи мушаклар нафас олишда катнашадилар. Цианоз шиддали тусда ифодаланган. Шовкинли, хуштаксимон нафас билан аускультатив феноменлар аннкланиши орасида номутаносиблик топилиши айникса мухим ташхисий калит хисобланади (упкада хириллашлар деярли топилмайди, нафас шовкинлари сусайган, упка айрим худудларида эса умуман эшитилмайди - вахоланки, хуштаксимон дагал нафас тасофада мезилади). Кичик пульс, тахикардия (дакикада то 140 тагача) купчилик холларда парадоксал пульс аритмия ва гипотония хам аникланилади. Бу боскичда бронобструктив синдром ва вентилацион бузилишлар жадаллашадилар, гипоксемия (РаСЬ 50-60 мм сим.уст.) ва гиперкапния (Р„. ССЬ 50-70 мм.сим.уст. ва унданюкорига) кучаядилар.

3. БОСКИЧ - гипоксик ёки гиперкапник кома боскичи. Умумий ахвол

ута огир даражада булиб, клиник манзарасида асабий-рухий бузилишлар устуворлик килади, эс-хуши йуколади ва хуш огишидан олдин чангак (акашак) булишлар кузатилиши мумкин. Ёйилиб ифодаланувчи диффузцианоз, терлаш, сулак окиш, тухтаб-тухтаб нафас олиш, нафас олиш юзаки ва аритмик тусда булади, гипотония , коллапс ва ипсимон нозик пульс кабилар аникланади.

Гипоксемия ( Ра 02 - 40-50 мм.сим уст. Ва юкори) ва гиперкапния (Ра CO2 80 -90 мм. сим. уст ва юкори ) хамда вентиляцион бузилишлар шиддатли тус оладилар.

Юкоридагилардан ташкари асматик статус гиповолемия (кам холларда гиперволемия ва гипертанатриемия-Доп. 1984) билан гематрокрит курсаткичлари ва кон зардоби оксиллари концентрациясини ортиб кетиши билан хам давом этади ёки намоён булади, аввал метаболик алколоз ва сунгра эса, асматик статус даражаси ортиб бориши билан метаболик ацидоз ривожланади. Бронхиал астма ва хомиладорлик муносабатларига оид маълумотлар охирги йилларда купайиб бораётганлигини такрорлаб утиш лозим. Бу борада айникса Узбекистонда ССВ томонидан ишлаб чикишган ва тавсия этилгани тавсияномалар энг охирги тиб илми ютукларини узида мужассамлаштирганлиги билан илмий-амалий ахамият касб этишни алохида кайд этиб утиш керак.

Маълум булдики хомиладорлик даври 48% холларда астма хужайрани кайталанишига сабаб булади ва уткир вирусли инфекция, учогли инфекциялар ва совкатиш кабилар мойиллик яратиши окибатида хуруж килади. БА ни кайталанишини 84,6% ни хомиладорликни биринчи ярмига тугри келадиган 64,8% холларда обструктив турлар ифодаланаувчи ташки нафас фаолиятини бузилиши кузатилади. БА урта огир ва огир кечганда хомиладорлик пайтида тула ремиссия булмайди, ремиссия боскичда хам бирон обструктив синдром аломатлари хуруж килиши давом этади (Л.Л.Молчанова ва б.к. 1996). Кучли гипоксия ва микроциркуляция тизимидаги салбий узгаришларни структурали давом этиши сабабли 14,4% хаста хомиладор аёлларда хомилани зудлик олиб ташлаш хавфини тахдид килувчи БА хуружи ривожланади, огир даражаси эса бундай холат 100,0 фоиз кузатилади.

Огир кечувчи гестоз урта даражада (26,7%) ва огир даражада утувчи БА билан огриган хомиладорлардан 20 фоиз албатта ривожланади. Бундан ташкари БА 29,5% холларда хомила гипоксиясига сабаб булади. 19,2% эса бола ташлашга олиб келади. Бундан ташкари 40% чакалоклар асфиксия холатидан дунёга келадилар. Тугрукдан кейинги даврда 14.7% аёлда БА кайталанади ва аёл жинсий аъзолари тартиботидан йиринг сепсислиги касалликларига чалиниш хавфи ортади. БА билан хаста аёллардан тугилган чакалокларда экссудатив диатез (27,3 фоизгача) ва уткир респиратор вирусли инфекцияларга чалиниши хавфи юкори булади (16,9 фоизгача).

Юкоридагилардан келиб чиккаи холда куйидагилар тавсия этилади: Хомиладор аёлларда уз вактида БА хавфли омилларни бартараф килиш йули билан касаллик кузголишини олдини олиб туриш лозим: юкори нафас йуллари сурункали инфекцияси учокларини эрта аниклаш ва фаол санация килиш даркор: уткир вирусли инфекциялардан мухофаза килиш ёки вактида даволаш тадбирларини куриш:

БА билан хасталанган аёлларни II чи хавф гурухига (енгил ва уртача огир тури), айрим холларда (тугма нуксон булиши, доимий астматик холат, огир даражили БА) эca III гурухга киритиб хафтааро курув назорати урнатилади, кечки гестоз ва бошка инфекцияларни превентив даволаш тадбирларини куриш. Хомилани тухталиш ёки давом этиш масаласи биринчи 10-12 хафталардаёк хал килиниши лозим.

Агарда хомила усишига рухсат берилса (пульмонолог ва акушер-гинекологлар консилиуми бу масалани хал килади) тугрукгача булган даврда бемор хомиладор аёл хомиладорлар патологияси (экстрагенител касалликлар булими) булимига албатта уч маротаба ётказилиши лозим.

1-чи ТРИМЕСТРДА - мукаммал текширувдаи утказиш учун ва ташки нафас фаолияти холатини анилаш максадида: албатта хомиладорликни давом эттириш ёки этирмаслик масаласи хал килиб олинади:

2-чи ТРИМЕСТРДА - максад: динамикада аёлни кайта текшириб урганиш ва БА ни пульмонолог (УАШ терапевт) маслахатларига таяниб даволаш:

Хомиладорлнкни 32-38 чи хафталарида-касаллик хавф даражаснни яна бир бор мушохида килинади, хомила холат урганилади ва мукобил тугдириб олмш йули танланади:

Плацентар етишмовчилик профилактик максадда даволанади: Тугрукни табий йуллар оркали утказилади. Агарда нафас ва упка-юрак етишмовчилиги мавжуд булса ёки шиддатли ифодалана бошланса кесарча кесиш операцияси ёрдамида тугрук жараёни утказилиши керак:

Чилла даврида, тугрукдан кейинок профилактик антибактериал терапия утказилиши даркор ёки кечарга операциясидан кейин (жинсий аъзолар йирингли сепсис касалликларини олдини олиш максадида):

Уртача огир ва огир даражали БА да, айникса бронхообструктив синдром ёки вентиляцион етишмовчилик аломатлари мавжуд булса хомиладорлик учун мутлок моънелик деб бахоланиши керак ва хомила олиб ташланиши лозим. БА енгил шаклларида хам (ннсбий монелик) хомиладор аёл ёши 30 дан ошган булса ва оилада фарзанди булса (асоратланмай кечаётган булса хам) хомилани тухтатиш тадбирлари белгиланишини максадга мувофик деб билинади.

Демак, БА хомиладор аёл ва хомила учун катта хавф тугдириб кечади. хомиладорларда нисбатан огир утади ва куп холларда хавфли асоратлар келтириб чикаради. Юкоридаги тавсияларга амал килинмаса касаллик хомиладор аёл хаётини фожиа билан тугашига олиб келади.

Атопик БА симптоматологияси хам бор катор хусусиятларга эга булади. Хусусан, бронхиал астманинг асосий симптомлари куйидагилардан иборат булади: бурун битиши, аксириш, ринорея ва хуружсимон йутал тутиш. Йутал уртача 2 ойдан то 8 ойгача давом этиб, айникса усимликлар гуллашлари даврида кузатилади. Нафасни огирлашиши, «шовкинли нафас» кабилар нисбатан кейинрок пайдо булади. Маиший аллергияларда бронхоспазм симптомлари тонда, яъни аллергенлар билан дуч келинганда кучаядилар. Бундан ташкари шуни унутмаслик керакки маиший предастманинг барча аломатлари бемор врач хузурига келганда йуколиб кетади (аллергендан элиминацияланиш туфайли) ва бу ташхисий кийинчиликларга олиб келади, натижада бронхиал астма хуружини бартараф килиш учун утказиладиган профилактикани уз вактида бажариш имкониятини берувчи вакт омили бой берилади. Чанг-губорлар билан таъсирланиш натижасида юз берадиган астма учун юкоридаги симптомларни маълум фаслда булиши (иссик келиши-билан-мартдан то ноябргача) ва уни купинча риноконъюнктивал синдромлар билан кушилиб куриниши хосдир.

БА да 16,3 фоиздан то 18,3 фоизгача (В.Г.Деянега, С.А.Харитонов) беттолепсия синдроми учрайди.

Бетполепсия-йутал хуружи авжида таъзида тиришиш билан асоратланиб ифодаланувчи хушни бузилишидир. Унинг acocий сабаби булиб транзитор тарзда бош мияда кон айланишининг бузилишлари хисобланади.

Диагноз куйиш-шифокор фаолиятидаги мухим боскич хисобланади. Амалиёт учун вирусологик диагноз куйиш маълум даражада мухум нарсадир, айрим холларда хаттоки бактериологик диагноз куйиш хам анча мушкул иш хисобла-нади. Аммо бу УАШ мазкур йуналишда фаолият курсатиш зарурияти йук деганм эмас. Диагноз куйиш услуби, авволомбор, нозологик, иккинчидан этиологик (имкониятдан келиб чиккан холда) принципдан келиб чиккап булиб, учиичидап-у БА патогенези хусусиятларини узида акс этирган булишлиги керак.

Анъанавий тарзда кечиш билан ифодаланувчи бронхиал астмага диагноз куйиш унчалик кийин эмас. Касалликни уткир бошланиши бирон бир аллерген билан дуч келганда астма хуружини тез ва шиддатли бошланиши бронхолитик-ларни тезда ижобий натижа бериши, такроран аплерген таъсир килганда хуружни кайталаниши кабилар. БА диагнозига хеч кандай шубха колдирмайди. Шy билан бирга, амалиётда бронхиал астмани куйидаги касалликларда тафовутлаш зарурияти уз-узидан врач учун устувор вазифа булиб колади: сурункали обструктив бронхитдан, сурункали ёки уткир пневмонияда буладиган брохоспастик синдромдан, бронхоспастик синдром билан куриниш бериб кечувчи катор касалликлар - юрак астмаси, упка, бронхлар ва трахея ус.ма хасталикларн, трахо-обронхиал дискинезия, упканинг бирламчи эмфиземаси, упка сили ва истерия кабилардан.

Бунинг учун аллерголик анамнез маълумотларини, аллергиянинг бошка куринишларини, ирсиятни, ишора килиб утилган илгариги хуружларини, хуружни у ёки бу аллерген таъсирига берилувчанлигини, тулик ремиссиялар булиш-булмаслигини, ташки нафас фаолияти курсатгичларини ва иммуноаллерголик текширув натижаларини бекаму куст этиб бера олиш керак ва тахлил килиш лозим. Чунончи, сурункали бронхитларда (катта бронхлар касалланганда) даставвал бугилиш кузатилмайди ва устувор шикоят булиб кийинлик билан ажралувчи балгам хиобланади: упка узгаришлар булмайди ёхуд дагал нафас билан бир вактда курук хириллашлар эшитилиши мумкин, ташки нафас фаолиятига боглик кучли вентиляцион бузилишлар кузатилмайди. Агарда бронхит майда ёки урта даражали бронхларни хасталаш билан кечаётган булса, устувор шикоят булиб жисмоний зурикишдан кейин кучайиб борувчи бугилиш хисобланади. Бугилиш одатда тунлари булади, чалканча вазиятда кучаяди: купинча бугилиш хуружсимон тарзда булади ва кучли йутал билан давом этади. БА дан фаркли уларок бугилиш хуружи, уйкуда тупланиб колган бронхиал секрет билан нафас йулларини китикланиши натижасида вужудга келади. БА учун аллерген таъсиридан кейин келиб чикадиган ва тулик ремиссия даври билан алмашиниб давом киладиган анъанавий бугилиш хуружи характерлидир. Хуруж, одатдагидай уткир бошланади, тусатдан пайдо булади, чузилувчан шилликли балгамни ажралиши билан ифодаланиб турувчи йутал келиши билан якунланади. Обструктив бронхитда бугилиш кучли хуружсимон йутал билан бир иактда пайдо булади ва шиллик-йиршшш балгам ажралганидан кейин тухтайди, касаллик ремиссияси нотулик булали (муфассил маълумотлар жадвалда илова килинган).

Ташхис куйишда мухим уринни ташки нафас фаолиятини текшириш эгаллайди. Бу усул обструтив

Сурункали обструктив бронхит ва брохиал астмани тафовутлари
Клинико-функционал аломатлар Сурункали обструктив бронхит Бронхиал астма
Ирсият Купинча хос эмас Аксарият ирсият билан боглик аллергик касал-ликлар билан алокадорлик тоилади.
Касаллик анамнези Бугилиш хуружи йил-лаб давом этиб келаёт-ган йутал ва ханси-рашларга кушилади. Бугилиш хуружи ку-пинча йутал тушиш билан бир вактда келиб чикади. Кашан-далик ва касбий но-макбул таъсуротлар билан бошланиш як-кол курсатилади. Бугилиш хуружи аксарият холларда бирданига бошла-нажи, ёишкок балгамни аж-ралиши билан давом этади-ган йутал пайдо булганджа сусаяди ёки тухтайди.
Аллерголик анамнез Ухруж билан бирор бир уртасидаги алока-дор деярли йук. Бугилиш хуружи аллергенга дуч келганда пайдо булади, купинча йилнинг маълум фасллари кузгайди.
Клиник аломатлари Жисмоний зурикиши-дан кейин кучаядиган энтикиш устуворлик килади. Баставвалги боскичларда у булмас-лиги хам мумкин. Тула ремиссиялар билан алмашиниб турадиган буги-лиш хуружлари кузатилади.
Иситма турлари Нимтак субфебриль Купинча истима булмайди.
Балгам Йиринг-шилликли, эозинофиллар йук. Шарко-Лейден крис-

таллари ва крушман спираллари топилмай-ди.

Шилликли, куплаб эозино-

филлар бор крушман спирал

лари ва Шарко-Лейден крис

таллари одим аникланади.

Самарали йутал Устувор аломат Купинча кузатилмайди.
Бочкасимон кукрак кафаси Айрим холлардагина Одатда касаллик узок ва огир кечганда
Упкадаги аускульта-тив феноменлар
Кукрак хириллашлари Купинча эшитиладилар. Мусикасимон, хуштаксимон кукрак хириллашлари була-ди.
Намли хириллашлар Касаллик кайталаниш боскичида аникланиш-

лари мумкин

Одатда булмайди, айрим холлардагина узгарувчан йуталдан кейин йуколиб кетадиган нам хириллашлар булади.
Цианоз Кучли ифодаланиши мумкин. Огир астмада ёки астматик холатдагина кузатилади.
Упка-юрак аломатлари Характерли Одатда булмайди.
Касаллик рецидивлари Йилига 1-2 марта ёки купрок Тез-тез булиб туриши мумкин.
Касаллик ремиссияси Тургун эмас. Клиник аломатлари тула йуколиб келиши билан ифо-даланувчи ремиссия даври деярли доимо кузатилади.
Кон узгаришлари Кайталанганда – лей-коцитоз. ЭЧТ ортиши, иккиламчи эритроци-тоз Лейкопения, эозинофилия, ЭЧТ камайиши, камдан-кам иккиламчи эритроцитоз.
Упкада рентгенологик узгаришлар Перибронхиал ва пе-риваскуляр инфильт-рация. Турсимон пневмосклероз. Упка тизимларини диффуз тарзда кучайтириб курини-ши ториши. Тез узгариб ту-рувчи учокли диффуз эм-физема аломатлари
Иммунологик узгаришлар УдЕ узгармайди, кай-таланганда УдМ ва УдС ортиб кетади. УдЕ + ланиб ортган Т-супрессор + камайган.
Ташки нафас функ-цияси Вентиляциянинг обс-труктив тарзда бузи-лишлари бронхоли-тиклар билан фарма-кологик синовлар сал-бий натижа беради. Обструктив узгаришлар кучли ифодаланган бронхо-литиклар билан фармако-логик синовлар салбий на-тижа беради.
Аллергенлар таъсирига куйиладиган синовлар Ижобий натижа бера-ди Ижобий натижа келтира-дилар
Антимикробли терапия Кайталанганда тавсия килинади Купинча ман этилади, у касалликни кузготиб куйи-ши мумкин.
Антигистамин ва бр-онхолитик дориларни самара бериши Кучсиз ифодаланади Кучли самара келтиради
Махсус гипосенсиби-лизация Тавсия килинмайди Самара келтиради

uz.denemetr.com

NAFAS OLISH ORGANLARINING ASOSIY KASALLIKLARI

O’ZBЕKISTON RЕSPUBLIKASI XALQ  TA'LIMI VAZIRLIGI

A.QODIRIY NOMLI JIZZAX DAVLAT PЕDAGOGIKA INSTITUTI

TABIATSHUNOSLIK FAKUL’TETI

REFERAT

MAVZU: NAFAS OLISH ORGANLARINING ASOSIY KASALLIKLARI

BAJARDI:                                           F.Sattorov

             

Jizzax 2010

Нафас олиш органларининг асосий

касалликлари

РЕЖА:

  1.  Нафас олиш органлари касалликларида учрайдиган симптомлар.
  2.  Юқори нафас йўлларининг ўткир касалликлари.
  3.  Ўткир бронхит сабаби, белгилари, даволаш, шифокоргача шошилинч ёрдам.
  4.  Зотилжам касаллиги, сабаблари, белгилари, даволаш.
  5.  Учоғли зотилжам, профилактикаси.
  6.  Ўпка абцесси, сабаби, белгилари, даволаш.
  7.  Плеврит, сабаби, белгилари, даволаш.
  8.  Бронхиал астма. Бронхиал астма хуружида шифокордан олдинги ёрдам.
  9.  Ўпкадан қон оққанда шошилинч ёрдам.
  10.  Якуний савол, жавоблар.

Таянч тушунчалари:

  1.  Бронхит – бронх шиллиқ пардасининг яллиғланиши.
  2.  Зотилжам – ўпка тўқимасининг яллиғланиши.
  3.  Плеврит – плевра варақларининг яллиғланиши.
  4.  Абсцесс – чегараланган йирингли халта.
  5.  Экссудатив плеврит – плевра бўшлиғига суюқлик тўпланишига айтилади.

Нафас органлари касалликларининг асосий симптомлари йўтал, кўкрак қафасининг оғриши, балғам ташлаш ҳисобланади.

Йўтал – нафас органлари касалликларининг асосий симптомларидан бири ҳисобланади. Йўтал, қуруқ бронхлар ва альвеолалар шиллиқ пардалари шишиб яллиғланганда балғам ажралиши билан ҳўл бўлиши мумкин.

Юқори нафас йўллари касалланганда (ларингит, бронхит) йўтал дағал бўлади, бемор қув-қув йўталади. Ўпканинг йирингли касалликларида жарангдор бўлиши мумкин. Товуш бойламлари яллиғланганда бўғиқ бўлиб қолади.

Касаллик процессига плеврит ҳам тортилганда нафас олганда кўкрак қафаси оғриши эҳтимол. Нервлар оғриши невралгик оғриқ (қовурғалараро невралгия) борлигини кўрсатади. Ҳаракат қилганда (эзилганда, букилганда) оғриқнинг пайдо бўлиши ёки зўрайиши мускулларнинг оғриши (миазит) учун характерлидир.

Хансираш (нафас қисиши) – кислород етишмаслиги (кислород танқислиги) натижасида нафаснинг тезлашишидир. Хансираш экспиратор ва инспиратор бўлиши мумкин. Хансираш асосан нафас йўллари касалликларида, юрак мускули иши етишмовчилигида кузатилади. Экспиратор хансираш – нафас чиқарганда пайдо бўлади, яъни нафас чиқариш қийин бўлади. Бундай нафас қисиши бронхиал астмада, ўпка эмфиземасида кузатилади. Инспиратор хансираш-нафас олганда пайдо бўлади, яъни (товуш бойламлари шишганда ёки сиқилганда) нафас олиш қийин бўлади.

Қаттиқ нафас қисиши бўғилиш деб аталади.

Астма касаллигида нафас қисиши хуружсимон бўлади. аралаш ҳансираш – ўпка яллиғланганда, ўпка силида бўлади. Ўпканинг нафас юзаси камаяди, чунки унинг зарарланган қисми нафас олиш вақтида қатнашмайди.

Балғам – юқори нафас йўлларида ва ўпка яллиғланиши ёки димланиб қолиш процесслари бўлганда юзага келади. Балғам кўринишига ва табиатига кўра шиллиқли, сероз, йирингли ва қон аралаш бўлиши мумкин.

Нафас органларини текшириш методлари. Кўкрак қафасини рангига (оқарган, кўкарганига) аҳамият берилади. Кўкрак қафасининг турини ва иккала ярмининг симметриклигини аниқланади.

Нормал, астеник, эмфизематоз, рахитик кўкрак қафаси тафовут қилинади.

Астеник кўкрак қафаси – ясси, тор ва узун бўлади. Сил, нимжон, озғин беморларда кузатилади.

Эмфизематоз ёки бочкасимон кўкрак қафаси қисқа ва кенг бўлади, эмфиземаси бор беморларда ўпка ўткир ва хроник кенгайганда кузатилади.

Рахитик кўкрак қафаси – туртиб чиққан бўлади (товуқ кўкрак) ва қовурға тоғайлари, улар умуртқа поғонаси қийшаймалари суяклари билан қўшилган жойда кўп бўлади.

Букирлик – кифоз, олдинга чиққан – лордоз, ён томонга эгилган – скалиоз.

Бармоқларнинг шаклига аҳамият берилади. Бармоқларнинг фалангалари учи йўғон тортган бўлиб, ноғора таёқчаларига ўхшаб кетади. “Ноғора таёқчалари симптоми”. Бу симптом ўпкада йирингли процесслар бўлганда, шунингдек, юракнинг баъзи касалликларида кузатилади.

Пальпация – кўкрак қафасини пайпаслаб кўриш. Беморни кўриш билан бир вақтда оғриқни дифференциация қилиш учун кўкрак қафасининг суякларини ва мускулларини, шунингдек, терини пайпаслаб кўрилади.

Қовурғани ва қовурғалар орасини пайпаслаб кўриб, қовурғалараро невралгияни аниқласа бўлади, унинг учун учта оғриқ нуқтаси хосдир – умуртқада, қўлтиқ ости чизиғида ва тўшда. Пайпаслаб кўриб плевранинг ишқаланиш шовқинини аниқлаш мумкин.

Перкуссия – ўпкани тўқиллатиб эшитиб кўришдир. Нормада ўпка кўкрак кўкрак қафасининг деярли ҳаммасини эгаллайди.

Олдиндан ўпка чўққисини ўмровдан 3-4 тепадан тўқиллатиб урилади, орқадан эса VII-бўйин умуртқаси дамигача етади.

Пастки чегара ўрта-ўмров чизиғи бўйлаб VI-қовурғагача, қўлтиқ ости бўйлаб VIII-қовурғагача; кўкрак бўйлаб Х-қовурғагача ва умуртқа олди бўйлаб XI-қовурға дамида.

Перкуссияда нормал ўпка товуши кўкрак қафаси, ўпка тўқимаси ва плеврадаги ҳаво пуфакчаларининг урилиши натижасида пайдо бўлади.

Агар ҳаво альвеолалардан экссудатли суюқлик билан қисман сиқиб чиқарилса, у ҳолда анча нам аҳволи бўлади ва перкуратор товуш бўғиқроқ бўлади.

Агар ҳаво альвеолалардан яллиғли экссудат билан бутунлай сиқиб чиқарилса, ҳолда ўпка тўқимаси зич бўлиб қолади ва перкуратор товуш ёки жигар товуши каби паст бўлади.

Агар ўпка тўқимаси ҳаводан кенгайган бўлса, масалан, ўпка эмфиземасида, перкутор товуш гугурт қутичасига чертгандек анча қаттиқ бўлади.

Ўпкада бўшлиқ ҳосил бўлганда газлардан қаппайган ичакларни, перкуссия қилганда чиқадигани каби тимпаник товуш чиқади. Перкутор товушдаги ҳар қандай ўзгариш ўпкада патологик процесс борлигидан далолат беради.

Аускультация – ўпкаларни эшитиб кўришдир.

Ўпкаларни эшитиш учун ёғоч стетоскоп ёки фонендоскопдан фойдаланилади. Нормал (вазикуляр) ўпка нафасида нафас олиш яхши эшитилади (нафас олганда пайтда ўпкага кирадиган ҳаво туфайли ўпка пуфакчаларининг кенгайишидан ўпка шовқини эшитилади). Нафас чиқарган пайтда ўпка тўқимаси пучаяди ва нормада нафас чиқариш деярли эшитилмайди.

Ўпкада турли патологик процесслар бўлганда везикуляр нафас зўрайган, суст бўлиши ёки бутунлай эшитилмаслиги мумкин. Агар ўпка тўқимаси яллиғланиш экссудати билан зичланган бўлса, бронхларда ҳосил бўладиган шовқин (ўпка шовқини) яхши эшитилади, чунки инфильтрланган тўқима товушни яхши ўтказади. Бундай нафас бронхиал нафас деб аталади – нафас чиқариш нафас олиш каби яхши эшитилади. У “хх” товушига ўхшайди.

Ўпкадаги ва бронхлардаги шовқиндан ташқари, турли хилдаги касалликларда хириллаш эшитилади.

Хириллаш қуруқ ва ҳўл бўлади. Қуруқ чийиллаган ва визиллаган хириллаш – ҳаво торайиб қолган бронхларда ўтаётганда пайдо бўлади. Бронхларнинг шиллиқ пардалари яллиғлангандан унинг юзасидан ёпишқоқ шилимшиқ пайдо бўлади.

Сероз ва йирингли яллиғланишда бронхларнинг шиллиқ пардаси юзасидан сероз ва йирингли суюқликдан иборат бўлган экссудат ажралади, у бронхлар йўлини беркитиб қўйиши мумкин. Нафас олган пайтда ҳаво суюқлик орқали ўтар экан, унинг юзасида пуфакчалар ҳосил бўлади ва ёрилади. Бунинг натижасида нам хириллаш пайдо бўлади. Нам хириллашлар қайси бронхлар яллиғланганига қараб майда, ўрта ва йирик пуфакчали бўлади.

Альвеолалар яллиғланганда – шитирлаш – қулоқ ёнида сочнинг ишқаланишидан ҳосил бўлган товушга ўхшаш товуш эшитилади. Нафас олганда яллиғланган альвеолалар бир-биридан ажралади. Шитирлаш фақат нафас олганда эшитилади.

Плеврада яллиғли процесс бўлганда плевранинг ишқаланиши қорда юрганда чиқадиган ғажур-ғужур товушга ўхшайди. Бу товуш қўлтиқда ҳам яхши эшитилади. Нафас олганда ва чиқарганда, хусусан стетоскоп билан босилганда яхши эшитилади. Одатда плевра шовқини зарарланган жойда оғриқ сезгиси билан ўтади.

Ўпкани рентген нурлари билан текшириш диагностик жиҳатдан катта аҳамиятга эга бўлади, чунки кўкрак қафасини (ўпкани) ёритганда патологик процесни кўриш мумкин.

Агар ўпкада зичланиш – яллиғланган жойлар (инфильтратлар) бўлса, ёритилганда бу барча патологик ўзгаришлар экранда анча қора бўлиб кўринади. Плевра суюқлиги ҳам қорайиб кўринади.

Пневмоторакс ёки каверна анча равшан (оқ) бўлиб кўринади.

Нафас йўлларининг ўткир касалликлари. Буларга трахеит ва ўткир бронхит киради. Трахеит – трахея шиллиқ пардасининг ўткир яллиғланишидир. Трахеит аксари бурун, халқум, бронхлар ва халқумнинг яллиғланиши кечади.

Касаллик сабаблари: организмнинг совқотиши ва инфекция.

Клиникаси: ўткир бошланади, озроқ балғам ташлаш билан йўталиш кўрилади, температура субфебриль бўлади.

Беморнинг умумий аҳволи ёмон бўлмайди.

Даволаш: симптоматик – орқага ва кўкракка (тўшга) горчичник солиш, оёққа иссиқ ванна қилиш, ингаляция. Асал қўшилган чой ёки сутга сода солиб ичилади.

Дорилардан: аспирин 0,5 дан 3 маҳал, кодеин сода билан таблеткадан 2 маҳал буюрилади. 3-5 кундан кейин соғайиш бошланади. Ўткир ва хроник бронхит тафовут қилинади.

Ўткир бронхит – бронхлар шиллиқ пардасининг ўткир яллиғланишидир. Касалликни пневмококклар келтириб чиқаради. Организмнинг қаршилик кўрсатиш кучи сусайиб кетганда бактериялар бронхларнинг шиллиқ пардасини зарарлайди.

Клиникаси: Бронхит тумовдан бошланади, тумов бронхитга айланиб кетади. Дастлаб, қуруқ йўтал пайдо бўлади, кейин бемор балғам ташлайди (шиллиқли, шиллиқли-йирингли).

Температура аксари субфибриль бўлади, умумий беҳоллик кўрилади.

Аускультацияда дастлаб, қуруқ, сўнгра нам хириллаш эшитилади. Касаллик 7-10 кун давом этади. Соғайиш билан тугайди. Даволаш – температура кўтарилган тақдирда беморни ўринга ётқизиб қўйилади, ичишга сульфодемизин, этазол 0,5 дан ҳар куни 4 маҳал буюрилади. Бемор қаттиқ йўталганда кодеин сода билан 0,015 дан 2-3 маҳал буюрилади. Горчичник, қуруқ банка, содали ингаляция буюрилади. Сутга ярим қошиқ сода солиб ёки сутга боржом ё бўлмаса асал қўшиб ичиш буюрилади.

Ўткир пневмония. Ўткир пневмония крупоз, очагли ёки бронхо-пневмонияга ва бўлаклараро пневмонияга бўлинади. Крупоз пневмония ёки лобар (бўлакли) пневмония ўпканинг бутун бир бўлаги зарарланишидир. Бу ўткир инфекцион касаллик ҳисобланади.

Яллиғланиш процесси ўпка альвеолаларида ва майда бронхларда ривожланади. Процесс кичкина очагдан бошланиб, орадан кўп ўтмай, асосан лимфа йўллари бўйлаб барча бўлакка тарқалади.

Этиологияси ва патогенези. Касалликнинг келиб чиқишига стрептококклар, стафилококклар, пневмококклар ва бошқа сабаб бўлади. Инфекция ўпка тўқимасига нафас олганда ҳаво билан бирга, шунингдек лимфоген ва гематоген йўл билан тушади. Аксари пневмококклар қаттиқ совқотгандан кейин ривожланади, организмнинг чидами сусайганда юқори нафас йўлларининг шиллиқ пардаларида доимо яшайдиган бактериялар касалликни келтириб чиқариши мумкин.

Ўпкадаги анатомик ўзгаришлар тўртта босқичда ўтади:

1-босқич аломати – жуда ҳам гиперемияланиш ва сероз эксседат билан намоён бўлади, 2 кун давом этади (альвеолаларда сероз экссудат тўпланиши).

2-жигарсимон қизариш босқичи. Бунда альвеолалар эритроцитлар ва фибринлар билан тўлади. Ўпкадаги зарарланган жойнинг жигарранг-қизил тусга кириши ва зичланиши уни жигарга ўхшатиб қўяди.

3-сероз жигарланиш босқичи. Бунда альвеолаларга лейкоцитлар тўлади ва йўқолади, улар яллиғланган очагга кул ранг тус беради. “Кулранг жигарланиш” деган ном ҳам шундан олинган. 3-босқич касалликнинг 4-5 куни бошланади.

4-тугаш босқичи. Бу фибринлар ва лейкоцитларнинг сўрилиб кетиш процессига боғлиқ, экссудат қисман балғам сифатида чиқариб ташланади. Крупоз пневмония аксари ўпкада учрайди, бироқ процесс плеврага ҳам тарқалади.

Клиникаси: Касаллик тўсатдан бошланади, бемор титраб қақшайди, бу ҳолат 30 минутга яқин давом этади, кейин аста-секин иситма бошланади. Температура 39-40 даражага кўтарилади, биқин санчиб оғрийди, нафас олганда оғриқ зўраяди, азоб берадиган қуруқ йўтал бўлади.

Орадан 2-3 кун ўтгандан кейин бемор қуюқ, ёпишқоқ, қийинчилик билан кўчадиган балғам ташлайди. Балғам табиати – зангсимон бўлади. бир суткада 30 дан 500 мл.гача балғам ажралади. Беморнинг ёноқлари иситмадан қизариб туради, кўзлари ёнади, лабларига ва бурнига тошма тошади.

Нафас тез, юза, минутга 38-40 марта бўлади, бемор қуруқ плеврит борлигидан оғриқ туфайли чуқур нафас ололмайди.

Кўрганда ялиғланиш процесси жойлашган кўкрак қафаси ярмининг нафасдан орқада қолиши аниқ сезилади.

Аускультацияда – суст везикуляр нафас ва нафас олганда альвеолалар деворларининг ёпишиши ва кўчиши натижасида ғижирлаш эшитилади.

Ўпка зичлашган сари бронхиал нафас ва плевранинг ишқаланиш шовқини эшитилади. Ренгенда ўпканинг зарарланган участкаси қорайиб кўринади.

Очагли пневмония. Очагли пневмонияда яллиғланиш процесси ўпканинг айрим бўлакларига тарқалган бўлади. Очагли пневмония кўпинча ўпканинг хроник касалликлари (бронхит, пневмосклероз), қаттиқ, чарчаш, совқотиш, хроник юрак етишмовчилигидан кейин пайдо бўлади.

Этиологияси ва патогенези. Касалликни бурун-халқум ва юқори нафас йўлларида яшайдиган микроблар қўзғатади. Касаллик қўзғатувчиси ўпкага аэроген ва камдан-кам гематоген йўл билан тушади. Микроблар ҳаво билан бирга нафас йўлларига тушиб, энг ингичка бронхиолаларга киради ва яллиғланиш процессини келтириб чиқаради.

Клиникаси: Касаллик температуранинг ошиши, бетиним йўталиш, мадорсизлик, ланж бўлиш билан бошланади. Аксари касаллик грипп ёки юқори нафас йўллари катаридан кейин бошланади.

Беморларда нафас тезлашади, кўкариш пайдо бўлади, балғам шиллиқ йирингли бўлади. температуранинг эгри чизиғи нотўғри типда бўлади (яъни 36 гача тушади, кейин яна бир неча кунгача ошади).

Аускультацияда везикуляр нафаснинг сусайгани эшитилади. Қуруқ ва нам пуфакчали хириллашлар эшитилиши мумкин, бу бронхит ҳам борлигидан далолат беради.

Қонда лейкоцитоз ва РОЭ нинг тезлашгани кўрилади. Очали пневмония чўзилиб кетганда ўпка абсцесси, бронхларнинг кенгайиши (бронхоэктазия) ва бошқалар ривожланиши мумкин, рентгенда очаг қорайиб кўринади.

Профилактикаси. Профилактиканинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

  1.  Организмнинг қаршилик кўрсатиш кучини ошириш (чиниқтириш).
  2.  Грипп ва ўткир респиратор касалликларининг олдини олиш.
  3.  Совқотишдан эҳтиёт бўлиш.

Очагли ва крупоз пневмонияни даволаш. Беморлар ўрин-кўрпа қилиш ётиши керак. Овқат калорияли ва витаминларга бой бўлиши керак. Палата яхши шамоллатиладиган бўлиши лозим. каравотнинг бош томонини кўтариб қўйиш керак, шунда беморнинг нафас олиши енгиллашади. Бемор суюқликни кўп ичиши керак (1,5-2 л). Қабзиятда тозаловчи клизма қилинади. Газ йиғилиб қолганда – карболен берилади. Дорилардан – сульфаниламидлар ва антибиотиклар буюрилади.

Сульфопрепаратлар 1 кун  - 7,0 (1,0 дан ҳар 4 соатда)

   2 куни - 6,0

   3 куни - 4,0

   4 куни - 3,0

   5 куни - 2,0 (бир курсга 20 г. – 25,0)

миқдорда сода билан ичилади. Антибиотиклардан пенициллин 100-150 минг – 200 минг бирлик ҳар 4 соатда мушак (мускул) орасига.

Строптомицин – 0,25 – 0,5 куб. суткада 2 марта.

Йўталишда кофеин, гочичник билан банка кун ора алмаштириб, юрак иши сусайганда – камфора ёки кордиамин 4 млг. дан кунига 2-3 марта тери орасига, оғир ҳолларда венага. Строфантин (0,5 мл. 0,05% эритма 20 мл. 40% ли глюкоза эритмасига секин юборилади).

Ҳарбий (уруш) давридаги ареактив пневмония. Пневмония – турли ҳилдаги жароҳатланишлардан сўнг асорат сифатида пайдо бўлади. Босилиб чиққан 1941-1945 йиллардаги “Улуғ Ватан уруши давридаги совет медицинасининг тажрибалари” калла суяги яраланишида пневмониянинг ўртача 17,5%, кўкрак жароҳатланишида 15%, қорин жароҳатланишида 35,8%, қўллар жароҳатланишидан далолат беради. Кузатишлар анча оғир турдаги жароҳатланишларда пневмониянинг енгил жароҳатланишлардагига қараганда кўпроқ учраганини кўрсатади.

Улуғ Ватан уруши материалларини ўрганиш шуни кўрсатадики, пневмониянинг кўп учраши касалликка мойил қилиб қўядиган қатор факторларга боғлиқ бўлган. Буларга ярадорларнинг кўп қон йўқотгани, совқотиш, овқатланининг бузилиши, авитаминозлар киради. Пневмония турли муддатларда ривожланади. Барвақт пневмония яралангандан кейингина биринчи соатларда (калла суяги яраланганда юз, кўкрак қафаси, қорин жароҳатланганда) пайдо бўлади.

Анча муддат ўтгандан кейин пайдо бўладиган пневмония оёқлар яраланганда юзага келади.

Клиникаси: пневмония ярадорларда турлича жойлашади. Калла суяги яраланганда биринчи соатларда пайдо бўлади. Табиатига кўра майдо учоғли бўлади. Одамнинг эти жунжикиб, температура сал кўтарилади, йўтал пайдо бўлади. Перкуссия қилганда қисқа перкутор товуш чиқади. Аускультацияда – нафас суст, майда пуфакчали хириллашлар эшитилади. Қонда лейкоцитоз бир меъёрда, РОЭ тезлашган. Одатда калла суяги яраланган одамларда пневмония эсон-омон кечади ва соғайиш билан тугайди.

Жағидан ва юзидан яраланган одамларда пневмония ўткир ва шиддат билан кечади. Яралангандан кейин 5-7 кун ўтгач, йирингли балғам ташлаш, кўкракда оғриқ туруши, ҳансираш кўрилади.

Перкуссияда ўпка товуш бўғиқ бўлади. Аускультацияда нам ва майда ҳамда йирик пуфакчали хириллашлар эшитилади.

Қонда лейкоцитоз (55-20 минг), РОЭ тезлашган бўлади.

Пневмония кўпинча йирингли процесслар билан оғирлашган, бу эса касаллик оқибатининг ёмон бўлишига олиб келади. Турли жойидан яраланган одамларда клиник намоён бўлиши ва кечиши бўйича турли манзара кузатилади, бу уларнинг турли патогенези билан белгиланади.

Ярадорларда пневмония кўпчилик ҳолларда эсон-омон кечган ва соғайиш билан тугаган.

Плеврит – плевра варақларининг яллиғланишидир.

Плевритлар қуруқ ва ҳўл, экссудатли бўлади.

Қуруқ плевритда фиброз плевра шишади ва қон томирларда озроқ миқдорда эксудатив суюқлик тўпланади. Агар суюқлик кўп миқдорда ажралса, эксудатли плевритлар ҳосил бўлади.

Қуруқ плеврит – плевранинг яллиғланиб, унда фибриноз плёнканинг ҳосил бўлишидир.

Клиникаси. Касаллик ўткир бошланади. Биқинда, кўпроқ ўрта қўлтиқ соҳасида оғриқ пайдо бўлади, нафас олганда, йўталганда, аксирганда, зарарланган жойга босганда оғриқнинг зўрайиши характерлидир.

Баъзан оғриқ елкага, қўлтиққа берилади. Оғриқ билан бир қаторда қуруқ, узун-узун йўтал пайдо бўлади. Температура субфебриль 38-39 гача етади. Иситма терлаш ва юрак уруши билан кечади. Юрганда – бемор зарарланган томонни авайлаб юради, нафас юза бўлади. Перкуссия қилганда товуш тиниқ бўлади. Аускультацияда плевра юзаси қуруқ бўлганидан плеврада ишқаланиш шовқини эшитилади. 1-2 ҳафтадан кейин оғриқ йўқолади. Температура нормага тушади.

Экссудатив плеврит. Плевранинг экссудат ҳосил қилиб яллиғланишидир.

Этиологияси. Кўпинча эксудатив плеврит ўпка сили оқибатида келиб чиқади.

Клиникаси: Беморлар нафас олганда оғриқ бўлишидан, қуруқ ва азоб берадиган йўтал, иситма, ҳол кўришидан шикоят қиладилар.

Касаллик титраб-қақшаш ва баланд температура билан ўткир бошланади, бу ҳолат 2-3 ҳафта давом этади.

Плевра бўшлиғида суюқлик миқдори кўпайган сари оғриқ босилади, чунки плеврал варақлар бир-биридан ажралади, хансираш эса кучаяди. Беморнинг ҳоли қуриб, ланж бўлади, йўталиб, балғам ташлайди.

Перкуссияда экссудат кўпайганидан бўғиқ товуш чиқади. Аускультацияда экссудат сурилганда плевранинг ишқаланиш шовқини эшитилади. Кетганда – эксудат йиғилган бўлса, участка қорайиб кўринади. Қонни текширганда бир меъёрда лейкоцитоз, РОЭ нинг тезлашгани кўрилади.

Оқибати. Кўпчилик ҳолларда эсон-омон ўтиб кетади.

Даволаш. Температура нормага тушганига қадар бемор ўринда ётиши керак. Тўла сифатли овқатланиши керак, хонани шамоллатиб туриш лозим. Кислородга тўйиниш натижасида беморда нафас чуқурлашади, ҳансираш камаяди, бош оғриғи қолади, уйқу яхшиланади. Даволаш плевритнинг этиологиясига боғлиқ. Сил плевритида стрептомицин ва ПАСК буюрилади, йирингли плевритда плевра бўшлиғидан йирингни сўриб олиб, кейин бўшлиққа антибиотиклар – пенициллин ва стрептомицин юборилади.

Соғайиш давридаги беморларга чуқур нафас олиш сифатида актив нафас машқлари қилиш буюрилади (ҳар соатда 15-20 марта).

Клиник соғайишидан сўнг беморга маҳаллий шароитлардаги санаторийда даволаниши ва 2-3 йилгача врач назорати остида бўлиши керак.

Ўпканинг йирингли касаллиги. Бронхоэктазия – хроник касаллик бўлиб, майда бронхларнинг кенгайиши билан кечади.

Этиологияси ва патологияси. Касаллик ўпкадаги яллиғланиш прцесслари натижасида келиб чиқади, бироқ у туғма бўлиши ҳам мумкин.

Бронхоэктазия кўпинча чанг чиқиши билан боғлиқ бўлган зарарли ишда ишлайдиган одамларда, шунингдек хроник бронхит билан оғриган одамларда бўлади, бронхларнинг хроник яллиғланишида фақат шиллиқ пардалардагина эмас, балки мускул пардаларида ҳам ўзгаришлар рўй беради.

Деворлар бўшашиб қолади ва бронхлар аста-секин кенгаяди. Бронхларнинг ёнидаги қўшувчи тўқима ўсиб зичлашади ва уларни чўзади. Цилиндрик, дуксимон ва халтасимон бронхоэктазиялар тафовут қилинади.

Бронхоэктазия бўшлиғида кўпинча йирингли ёки шиллиқли балғам йиғилади, балғамдан йиринг ҳиди келади. Аксари юпқалашиб қолган бронхлар томир деморларининг ёрилиши натижасида қон қусиш ва қон оқиши кўрилади. Йирингли балғам ҳосил бўлиши орагнизмнинг умумий заҳарланишига олиб келади, беморнинг ранги кетади, озади, умуман ҳоли қурийди, бармоқлари ноғора таёқчаларига ўхшаб қолади.

Бронхоэктазия аксари пастки бўлакларда ривожланади, перкуссияда бўғиқ товуш чиқади. Аускультацияда – йирик пуфакчали хириллаш эшитилади.

Кечиши. Сурункали кечиб, ўпка эмфиземаси ва юрак етишмовчилиги ривожланади.

Даволаш ва парвариш қилиш. Касалликнинг бошланишида умум мустаҳкамловчи ва симптоматик даво буюрилади. Касаллик процесси босилиб турганда илиқ денгиз иқлимида (қора денгиз бўйида) узоқ вақт бўлиш яхши таъсир қилади.

Ўпка абсцесси ва гангренаси.

Этиологияси. Абсцесс – ҳар қандай йирингли касалликдаги каби йиринглатувчи микроблар – стафилококклар ва стрептококклар пайдо қилади.

Гангрена. Организмда йиринглатувчи бактериялар мавжудлиги оқитабида келиб чиқади.

Ўпка абсцесси ва гангренаси қувватдан кетган беморларда ва қари одамларда пневмония бўлганда ривожланади. Ўпкага нафас йўллари орқали тушган ёт жисмлар ҳам ўпка абсцессини ва гангренасини келтириб чиқариши мумкин.

Патологик анатомияси. Ўпка абсцессини ва гангренаси ўпка тўқимасининг емирилиши (некрозга учраши) билан кечади. Шу сабабли улар бир-бирига ўхшайди ва уларни фарқлаш қийин бўлади. Йиринглаган соҳадан иборат бўлади. Яллиғланиш процесси бириктирувчи тўқима капсуласи билан қопланади.

Гангрена процессининг аниқ чегараси бўлмайди. Симптомлари: ҳар қандай касалликлардаги каби беморда ремисияловчи иситма кузатилади, температура эрталаб ва кечқурун ўзгариб туради, гарк-гарк терлаш билан кечади. Абсцесс ёпиқ бўлганда, церкуссияда товуш сал бўғиқ чиқади, аускультацияда нафас суст бўлади ва нам хириллаш эшитилади.

Йирингдан бўшагандан кейин қўланса ҳиди, йирингли балғам кўп миқдорда ажралади.

Гангренада – балғам қора, йиринг ҳидига эга бўлади. Ўпка абсцессида балғам иккита қатламга: юқори сероз, хира, қуйи кўкимтир-сарғиш рангли қатламга бўлинади.

Гангренада – балғам уч қатлам бўлади. Юқори  қатлам – кўпикли, кўкиш сарғиш рангли ҳаво пуфакчалари бўлади, ўрта қатлам шиллиқ парчалари аралашган хира бўлади, қуйи қатлам – йиринг кўп аралашганидан хира бўлади.

Гангрена абсцессга нисбатан анча ўткир ва шиддат билан кечади. Касалликнинг оқибати ўз вақтида даво қилишга боғлиқ бўлади.

Даволаш. Ўпка абсцесси, хусусан ўпка гангренаси бор беморларни стационарда алоҳида палатага ётқизиб даволанади. Палата ҳавосини ҳар куни бир неча марта янгилаб туриш керак. Антибиотикларни ва сульфаниламидларни буюрилади.

Антибиотиклар ичишга буюрилади ёки абсцесс бўшлиғига кўкрак қафаси бўшлиғини тешиш йўли билан буюрилади. Таъсир доираси кенг антибиотиклар (тетрациклин, стрептомицин, монодицин) қўлланилади. Йўталда кодеин берилади.

Абсцесс бўшлиғидан йирингни бронхоскоп билан олинади. Бемор юқори каллорияли, витаминларга ва оқсилларга бой овқат еб туруши керак, чунки у балғам билан оқсилни кўп йўқотади.

Агар юқорида айтиб ўтилган чора-тадбирлар 1-2 ой ичида натижа бермаса, операция қилинади.

Ўпкадан қон оқиши (қон қусиш). Балғамда қон бўлиши қон ташлаш деб аталади. Қоннинг кўп чиқиши – қон оқиши деб аталади.

Давоси. Кўп қон оққанда беморни ўринга бошини кўтариб ётқизиб қўйиш керак.

  1.  Венага 10 мл. 10% ли кальций хлорид юборилади.
  2.  Мускул орасига 5-120 мл. 0,3% ли викасол эритмаси ёки 1 таблеткадан 0,05х3 маҳал ичиш буюрилади.
  3.  Қўзғолишни йўқотиш учун 0,2-0,4 андаксин берилади.
  4.  Қон кўп оққанда босиш учун 1 мл. 10% ли морфин, промедол, пантонон эритмаси киритилади (чунки йўтал қон оқишини кучайтиради).
  5.  Қон кўп оққанда қон қуйиш (150-200 мл) мақсадга мувофиқдир.
  6.  Сил туфайли ўпкадан қон оқиб тўхтамаса, сунъий пневтоморакс қилинади.

Бронхиал астма

Бронх йўлларининг тўсатдан торайиб қолиши хуружлари билан характерланадиган касаллик бўлиб, бунда нафас қийинлашиб қолади, нафас шовқинли бўлади ва нафас чийиллаб чиқади.

Этиологияси: Бронхиал астманинг ривожланишида маълум моддаларга (аллергенларга) сезгирликнинг ошиши катта аҳамиятга эга. Пичан, баъзи гулларнинг ҳиди димоққа кирганда, баъзи маҳсулотлар – тухум, земляника, балиқ ва бошқаларни еганда нафас қисиб қолиши мумкин. Марказий нерв системаси ҳолати ҳам аҳамиятга эга. Астма билан аксари нерв системаси беқарор бўлган одамлар оғрийди.

Симптомлари: Хуруж асосан кечаси тутади. Кундузи хуруж тутганда унга бирор нарсанинг ҳиди, ҳаяжонланиш, жисмоний зўриқиш сабаб бўлади. Аксари астмани келтириб чиқарган сабабни аниқлаб бўлмайди.

Нафас қисиши тезда зўраяди, бемор кўкрагининг қисилишини сезади, ҳансираш, нафас олиши қийин бўлади, нафас олганда шовқинли бўлади, нафас чиқариш унча узаяди. Нафас чиқарганда бўйин томирлари бўртиб кетади, нафас олганда пучаяди.

Перкуссияда қутичага чертилгандек товуш чиқади. Аускультацияда чийиллаган ва ғижиллаган товуш эшитилади (аксари нафас чиқарганда), хуруж охирида баъзан йўтал пайдо бўлади ва бемор чўзилувчан балғам ташлайди, балғамда эозинофиллар, крумман спирали ва марко-лейден кристали топилади. Баъзан астма хуружи бир сутка ва ундан кўпга чўзилади. Бундай ҳолат оғир ҳисобланади. Бронхиал астма учун зўрайиш (кўпинча йилнинг совуқ ва намгарчилик даврида) характерли ҳисобланади. Касалликнинг узоққа чўзилиши ўпка эмфиземасига олиб келади.

Даволаш: Оғир бўлмаган ва қисқа-муддатли хуружлар 1-2 ёки 4 таблетка эфедрин ичгандан кейин 10-15 минут ўтгач босилади. Эуспирин аэрозолини ёки чўнтак ингаляторидан новодромни димоққа ҳидлаш керак (5 томчи эуспиринга 10 томчи К2-0).

Хуруж қаттиқ бўлганда 0,2-0,4 мл. 0,1% ли адреналинни, яхшиси 1 мл. 5% ли эфедринни аралаштириб тери остига киритиш керак. Бу воситаларнинг иккаласи ҳам тахикардияни ва мускул треморини пайдо қилади, беморларда рўйи-рост атеросклероз ва гипертония бўлганда қўлламаслик керак.

Агар хуружлар бир суткада бир неча марталаб такрорланадиган бўлса венага 0,24 г. аминофилин юборилади. Ампуладаги аминофилинни 15-20 мл.гача физиологик эритмада суюлтирилади ва 2-3 минут ичида юборилади.

Хуруж пайтида банка, горчичник, оёққа иссиқ ванна қилиш яхши ёрдам беради. Хуруж тутмаган пайтида бемор ҳаётини тартибга солиш, унинг нерв системасини мустаҳкамлаш керак.

Атроф муҳитнинг таъсирловчи таъсиротларидан эҳтиёт бўлиш лозим. Хуружлар ўртасидаги даврда десенсибилловчи воситалар: димедрол, кальций хлорид буюрилади.

Балғам ва шиллиқнинг яхши суюқланиши учун бемор ҳар куни 1,5-2 л. суюқлик ичиши керак.

Бронхиал астмани даволашда психотерапия (беморни тинчлантириш) катта аҳамиятга эга. Асаб қўзғалишини камайтириш учун бром ва валериана препаратлари буюрилади. Бронхиал астмаси бор беморларга баъзан физиотерапевтик процедуралар (диатермия, кварц лампаси ва соллюкс билан нурлантириш) яхши таъсир қилади.

Хуружлар ўртасидаги даврда нафас гимнастикаси муваффақият билан қўлланилади. Балғам жойда бўлиш яхши таъсир кўрсатади. Курортлардан Кисловодск, Қримнинг жанубий қирғоғи тавсия этилади.

Профилактика: Астма хуружларини қайси аллергенлар (бирор нарсанинг ҳиди, озиқ-овқат) пайдо қилганини аниқлаш керак. Вақтинча иқлимни, касбни ўзгартириш бурун-халқумдаги касалликларни ўз вақтида даволаш керак.

Адабиётлар:

  1.  Галкин В.А. “Ички касалликлар”. Т. “Медицина”. 1989 йил. 10-22 бет.
  2.  Рамазанoва Р.А., Семина. “Медицина ҳамширалари ўқув қўлланмаси”. Тошкент. “Ўқитувчи”.
  3.  Кристман В.И. “Внутренние болезни и уход за больными”.

refleader.ru

Астма касаллиги — Рейтинг сайтов по тематике на RANKW.RU

Астма и другие болезни. Домашний доктор | Ирина Луничкина

lunichkina.ruАстма и другие болезни. Домашний доктор | Ирина Луничкина

Персональный блог заведующей астма центра Астма-Сервис Ирины Викторовны Луничкиной.

lunichkina.ru

астма, лечение астмы, астма лечение, астма симптомы

Рейтинг Alexa: #3,285,523    Google PageRank: 0 из 10    Яндекс ТИЦ: 10

Рейтинг:

19.4

Тест по контролю над астмой - Cимптомы и лечение астмы

astmatest.ruТест по контролю над астмой - Cимптомы и лечение астмы

Можно ли с астмой чувствовать себя лучше? Пройдите тест по контролю над астмой и обсудите результаты с врачом! Узнайте больше о симптомах, лечении и профилактике астмы!

astmatest.ru

астма, пульмонология, вылечить астму, лечение бронхов, астма лечение

Рейтинг Alexa: #3,345,095    Google PageRank: 3 из 10   

Рейтинг:

16.4

Лечение астмы по методу д-ра В.Н. Солопова | Астма излечима в астма центре Астма-Сервис

astma.ruЛечение астмы по методу д-ра В.Н. Солопова | Астма излечима в астма центре Астма-Сервис

Астма-Сервис - 28 лет безупречной работы! Можно жить с астмой, но без нее -

astma.ru

метод бутейко, аллергия лечение

Рейтинг Alexa: #4,617,432    Google PageRank: 0 из 10    Яндекс ТИЦ: 0

Рейтинг:

16.3

Лечение астмы по методу д-ра В.Н. Солопова | Астма излечима в астма центре Астма-Сервис

asthma.ruЛечение астмы по методу д-ра В.Н. Солопова | Астма излечима в астма центре Астма-Сервис

Астма-Сервис - 28 лет безупречной работы! Можно жить с астмой, но без нее -

asthma.ru

метод бутейко, аллергия лечение

Рейтинг Alexa: #5,295,021    Google PageRank: 0 из 10    Яндекс ТИЦ: 200

Рейтинг:

16.3

Бронхиальная астма

stopastma.ruБронхиальная астма

Бронхиальная астма снижает качество и продолжительность жизни астматиков. Гормональная терапия астмы неэффективна. Бронхолитики тоже повреждают легкие.

stopastma.ru

астма

    Google PageRank: 0 из 10    Яндекс ТИЦ: 0

Рейтинг:

15.3

ЛОР-Астма Отзывы о лечении в медицинском центре \

lor-astma-otzyv.ruЛОР-Астма Отзывы о лечении в медицинском центре "Лор-Астма"

Сайт об отзывах о лечении в медицинской клинике

lor-astma-otzyv.ru

лор астма отзывы

    Google PageRank: 0 из 10   

Рейтинг:

13.7

Астма стоп — Астма и Аллергия победимы

asthma-stop.ruАстма стоп — Астма и Аллергия победимы

asthma-stop.ru

    Google PageRank: 0 из 10    Яндекс ТИЦ: 0

Рейтинг:

13.7

Астма. Как вернуть здоровье | Все книги астма серии д-ра В.Н. Солопова

solopov.ruАстма. Как вернуть здоровье | Все книги астма серии д-ра В.Н. Солопова

solopov.ru

Рейтинг Alexa: #3,603,928    Google PageRank: 0 из 10    Яндекс ТИЦ: 30

Рейтинг:

13.7

Астма Помоги себе сам. Новая книга доктора В.Н. Солопова | Астма. Помоги себе сам

asthmabooks.ruАстма Помоги себе сам. Новая книга доктора В.Н. Солопова | Астма. Помоги себе сам

Добро пожаловать на сайт, посвященный новой книге доктора В.Н. Солопова Астма. Помоги

asthmabooks.ru

    Google PageRank: 0 из 10    Яндекс ТИЦ: 10

Рейтинг:

12.9

МЦ "Здоровые дети"

здоровыедети.рфМЦ "Здоровые дети"

здоровыедети.рф

астма у детей, астма, ветряная оспа, ветрянка, менингит

    Google PageRank: 0 из 10    Яндекс ТИЦ: 10

Рейтинг:

12.8

Астма и аллергия

net-allergii.ruАстма и аллергия

Астма и аллергия

net-allergii.ru

астма и аллергия

Рейтинг Alexa: #18,023,423    Google PageRank: 0 из 10   

Рейтинг:

12.4

БРОНХИАЛЬНАЯ АСТМА

ilyakira.ruБРОНХИАЛЬНАЯ АСТМА

БРОНХИАЛЬНАЯ АСТМА

ilyakira.ru

    Google PageRank: 0 из 10    Яндекс ТИЦ: 0

Рейтинг:

10.7

Астма. Помоги себе сам | Новая книга д-ра В.Н. Солопова "Астма. Помоги себе сам"

asthmanews.ruАстма. Помоги себе сам | Новая книга д-ра В.Н. Солопова "Астма. Помоги себе сам"

asthmanews.ru

    Google PageRank: 1 из 10   

Рейтинг:

10.6

Аденоиды, гаймориты, полипы, астма, аллергия, ХОБЛ-II ст. – детям и взрослым

dom-zdorovia.ruАденоиды, гаймориты, полипы, астма, аллергия, ХОБЛ-II ст. – детям и взрослым

Аденоиды, гаймориты, полипы, астма, аллергия, ХОБЛ-II ст. – детям и взрослым

dom-zdorovia.ru

аденоиды, гаймориты, полипы, астма, аллергия

Рейтинг Alexa: #11,575,686    Google PageRank: 0 из 10   

Рейтинг:

10.3

Allergologist.ru: Аллергокабинет Коломенской Центральной районной больницы

allergologist.ruAllergologist.ru: Аллергокабинет Коломенской Центральной районной больницы

Аллергия и Бронхиальная астма. Диагностика, профилактика, лечение, иммунотерапия аллергии и бронхиальной астмы. Консультация аллерголога-иммунолога, запись на консультацию к врачу.

allergologist.ru

аллергия, астма, консультация, врач, аллерголог

Рейтинг Alexa: #10,114,251    Google PageRank: 0 из 10    Яндекс ТИЦ: 0

Рейтинг:

10.2

Клиника Тисленко: Аллергия, астма, похудание, плазмафарез, артрит, артроз, остеопороз, кашель, остеоартроз, подагра, Клиника Тисленко, Красноярск - Главная

clinikatislenko.ruКлиника Тисленко: Аллергия, астма, похудание, плазмафарез, артрит, артроз, остеопороз, кашель, остеоартроз, подагра, Клиника Тисленко, Красноярск - Главная

Клиника Тисленко Красноярск, диагностика аллергических заболеваний, консультации, анализы крови, болезни органов дыхания, аллергия, астма, плазмаферез, артрит, артроз, остеопороз, кашель, остеоартроз, щитовидная, железа

clinikatislenko.ru

аллергия, астма, похудание, эндокринология, плазмаферез

Рейтинг Alexa: #6,712,958    Google PageRank: 3 из 10   

Рейтинг:

9.9

Гомеопатический центр Аллерго-Астма – все о гомеопатической терапии аллергических заболеваний.

allergo-astma.ruГомеопатический центр Аллерго-Астма – все о гомеопатической терапии аллергических заболеваний.

Allergo-astma. Гомеопатический центр аллерго-астма - медицинская информация для врачей и пациентов по применению современной классической гомеопатии для лечения аллергических заболеваний. Сайт будет интересен как врачам, так и пациентам (о заболеваниях,...

allergo-astma.ru

гомеопатия, аллергия, причины аллергии, аллергия на пыль, пищевая аллергия

    Google PageRank: 0 из 10    Яндекс ТИЦ: 0

Рейтинг:

9.7

Очистители воздуха, воздухоочистители, ионизаторы, аллергия - Amaircare

amaircare.ruОчистители воздуха, воздухоочистители, ионизаторы, аллергия - Amaircare

Очистители воздуха, воздухоочистители, ионизаторы воздуха, Amaircare, используйте при заболеваниях аллергия и бронхиальная астма, сравнение очистителей воздуха, воздухоочистителей, ионизаторов воздуха

amaircare.ru

аллергия, астма

    Google PageRank: 3 из 10   

Рейтинг:

9.6

Pulmon.ru: Саркоидоз, бронхиальная астма, ХОБЛ, пневмоторакс и другие заболевания органов дыхания

pulmon.ruPulmon.ru: Саркоидоз, бронхиальная астма, ХОБЛ, пневмоторакс и другие заболевания органов дыхания

Саркоидоз, бронхиальная астма, ХОБЛ, пневмоторакс и другие заболевания органов дыхания

pulmon.ru

саркоидоз, хобл, эмфизема, альвеолит, плеврит

Рейтинг Alexa: #7,798,373    Google PageRank: 0 из 10    Яндекс ТИЦ: 10

Рейтинг:

9.3

Беродуал, бронхиальная астма

berodual.ruБеродуал, бронхиальная астма

berodual.ru

    Google PageRank: 0 из 10    Яндекс ТИЦ: 0

Рейтинг:

9.2

rankw.ru

Остеоходроз касаллиги ҳақида маълумот берсангиз

Остеохондроз касаллиги — сабаблари, турлари ва даволаш усули

Ушбу патологик ҳолатларни келтириб чиқарувчи омилларнинг турли-туманлиги, клиник кўринишларининг хилма-хиллиги, тез-тез қайталанувчанлиги, асоратларининг оғирлиги ва сурункали кечиши сабабли беморларда соғлом турмуш фаолиятини чекланиши ва аксарият, фаол меҳнат фаолиятини юритувчи ёшларда ногиронликка олиб келиши, бу борадаги кўплаб даволаш-реабилитация ҳамда ногиронлик масалаларини ўрганиш нақадар долзарб эканлигини тасдиқлайди. Умуртқа касалликлари маълум бир макон ва худудий чегара танламаслиги сабабли, Ўзбекистон шароитида ҳам кўпинча оғир ногиронликни келтириб чиқарувчи патологиялардан бири ҳисобланади. Дунё олимларининг кузатишича, сайёрамиз аҳолисининг 85 фоиздан кўпроғи умуртқа поғонаси остеохондрозидан азоб чекади. Айни вақтда бу хасталик аксарият ҳолларда кишиларни бора-бора меҳнатга лаёқатсиз қилиб қўймоқда. Масалан, Япония, Швесия, Англия, Чехия ва Словакияда давлатларида умуртқа остеохондрози касалликлари асоратлари туфайли ногиронлик кўпайган. Беморларнинг асосий қисми текширилганда уларнинг хасталиги умуртқа поғоналари орасидаги гардиш (диск) билан боғлиқ экани маълум бўлди. Шуни ҳисобга олиб кейинги йилларда беморларни самарали даволаш усуллари ишлаб чиқилди ва тиббиётда «вертебрология» йўналиши шаклланди. Эндиликда кўпгина мамлакатларда, хусусан бизда ҳам остеохондрозни даволаш бўйича юқори самара берадиган вертебрология илмий-амалий марказлари иш юритади.Остеохондроз юзага келиши сабаблариМаълумки, остеохондроз асосан оғриқ белгиси билан кечади. Оғриқлар келиб чиқишининг бош сабаби умуртқа поғоналари орасидаги гардишнинг лат ейиши, жароҳатланишидир. Яъни, ўта оғир юк кўтариш ёки бел соҳасининг яллиғланиши натижасида умуртқа поғонаси фаолияти издан чиқади.Шунингдек, умуртқа поғонаси канали ичидан орқа мия ўтадиган тирқишнинг торайиб қолиши (стеноз), спонделоартроз ривожланишдаги нотабиий ҳолат – спондилолистез, умуртқа поғонасидаги яллиғланиш таъсирида ҳосил бўлган шишлар бел соҳасида кучли оғриқни келтириб чиқаради.Тиббиёт амалиётида умуртқа поғонасининг кўкрак қисми, бел ва думғаза атрофи ҳамда бўйин соҳаси остеохондрозлари фарқланади. Умуртқа поғонасининг кўкрак қисми остеохондрози жуда суст оғриқлар билан кечиб, беморни унчалик безовта қилмайди. Лекин ўз вақтида олди олинмаса, бошқа касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Масалан, бемор ойлаб-йиллаб ўт-тош хасталикларини даволанади, лекин текшириб кўрилса, бу касалликка « туртки» берган кўкрак остеохондрози бўлиб чиқади.Кўкрак остидаги сиқилишларХўш, кўкрак остеохондрозини беморнинг ўзи қандай аниқлаши мумкин? Агар чуқур нафас олганда кўкрак соҳасидаги оғриқ сезилса, ўнг қўлни кўтарганда қўлтиқ ёки қовурғаларда ноқулайликлар вужудга келса ёки беморга кўкрак остда «босилиш, қисилиш» ҳислари юз бераётгандай туюлса, дарҳол шифокорга кўриниб, даволаниш шарт.Умуртқа поғонасининг бел ва думғаза остеохондрози кўпинча меёридан ортиқ юк кўтариш, қалтис ҳаракат қилиш натижасида белнинг шикастланиши туфайли юзага келади. Бунда бел соҳасидаги умуртқалараро тешикдан чиқувчи нервлар қисилади, қаттиқ оғриқ пайдо бўлади, хуруж пайтида оғриқ бутун танага ёйилиб ҳатто беморнинг товони ҳам оғрий бошлайди. Оғриқнинг тез-тез кучайиб туришидан чўчиб, бемор букчайиб (ўзини эҳтиётлаб) юради. Агар бемор доим букчайиб юраверса, бу ҳолат жигар, ўт, ўпка, юрак ва бошқа ички аъзолар фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, бора-бора умуртқа поғонаси қийшайиши ҳам мумкин. Бу ҳолатда оғриқ кечаю кундуз тинмасдан беморни қийнаб қўяди.Остехондроз касаллигини даволашОстехондроз касаллигини даволаш икки усулда (дори-дармон ёки жарроҳлик йўли билан) олиб борилади. Дори-дармон (консерватив) ноинвазив усулида даволанганда беморнинг умуртқа поғонаси чўзилади. Яъни, у текширилиб сўнг режали равишда махсус столга ётқизилиб, оёқларига 10 15 килограммлик тошни 20 дақиқадан то бир соатга қадар осиб қўйилади. Шунингдек, даволаш жисмоний бадантарбия машқлари ва уқалаш муолажаси билан ҳам бажарилади. Оғриққа қарши ва патогенетик дори препаратлар тавсия этилади. Бел соҳасига парафин, электрофарез, диадинамик ток қўйилади, родонли ванна қабул қилиш ҳам фойдали.Умуртқа поғонасининг бўйин қисми остеохондрозида ушбу соҳага тегишли нерв илдизчаларида оғриқ, плексит (нерв чигалларининг ўткир яллиғланиши), брахиалгия (елкада пайдо бўладиган оғриқ), бўйин радикулити кузатилади.Бугунги кунда тиббиёт амалиётида бўйин остеохондрози кўп учраётганлиги туфайли ушбу мавзуга алоҳида тўхталайлик. Бу касалликнинг дастлабки белгиларини илғаш қийин эмас, яъни умуртқанинг бўйин қисмидан чиқадиган орқа мия илдизчалари қисилиши натижасида елка ва бўйин атрофи оғрийди, ҳаракатланганда оғриқ кучаяди, шунингдек, қўлда чумоли ўрмалагандек бўлади, бўйинни уёқ ва бу ёққа буриш чоғида қисирлаш эшитилади. Қўл панжаларида совуқлик ва увишиш сезилади, кўкрак, айниқса юрак соҳасида оғриқ бўлиши мумкин.Бўйин остеохондрози синдромлариУмуртқа поғонасининг бўйин қисмида жуда кўп нервлар ва қон томирлари мавжудлиги сабабли бўйин остеохондрози кечишига қараб турли кўринишларда ташхисланади.Оғриқли синдром умуртқалардаги нерв толаларининг қисилиши (компрессия) туфайли содир бўлиб, бунда оғриқ бўйин, елка ва қўлга тарқалади. Баъзан оғриқ енгил даражада, худди «ток урган»дек бўлиши мумкин. Бемор йўталганда, қўлини қимирлатганда, бўйнини ён тарафга бурганда зўраяди.Спинал синдром эса умуртқадаги диск чурраси билан боғлиқ ҳолда кечади. Чунки диск чурраси бўйин соҳасидаги орқа мияни қисиб қўяди. Оқибатда мутахассис шифокорлар «дискоген миелопатия» деб атайдиган оғир ҳолат юзага келади. Беморда сезгининг бузилиши, қўл-оёқлар фалажланиши, қувватсизлик рўй беради. Бу дарда аёллардан кўра эркакларда кўпроқ, айниқса 50 ёшдан ошган кишиларда кузатилади.Вегетатив синдром кузатилганда беморларнинг бўйин ва елка қисмидаги доимий оғриқ, қўлларнинг совиб кўкимтир тусга кириши, мушукларнинг атрофия (озиш)га учраши безовта қилади. Бу синдром кечишида беморнинг боши оғрийди, тез асабийлашадиган бўлиб қолади, хотираси сусаяди.Кардиал синдром бўйин остеохондрозида муҳим аҳамиятга эга. Кўп ҳолларда ушбу касаллик даврида юрак соҳасида оғриқ кучаяди, айрим шифокорлар эса буни стенокардия (кўкрак қисиши) ёки миокард инфарктининг бошланғич даври деб нотўғри ташхислайдилар. Аслида бу синдромни «бўйин стенокардияси» дейиш мумкин, чунки бунда бемор бошини бурганида, қўлини юқорига кўтарганда ёки акса урганида юрак соҳасидаги оғриқ кучаяди, хуруж эса 1,5 2 соатча давом этади.Бўйин остеохондрози асосан новокаинли блокада қўлланилади. Блокада туфайли вақтинча оғриқ камаяди, мушаклар юмшайди, қисилиб турган нервлар ва қон томирлар фаолияти меёрга қайтади. Шунинг учун ҳам блокада қилиш муолажаси (буни фақат мутахассис шифокор бажаради) ҳам симптоматик даволаш чораси ҳисобланади.Уқалаш (массаж) ва даволаш (бадантарбия) машқлари эса бўйин-елка соҳасида қон айланишини яхшилайди, мушаклар тонусини меёрга келтиради. Бунда бўйин остеохондрози анча енгил кечади ва беморни ортиқча безовта қилмайди.Физиотерапевтик усуллар (яъни электрофарез, ултратовуш, Бернер токлари, индуктотермия, парафинли апликация) бемор учун жуда фойдали, бундай даво муолажалари амбулатория-поликлиникалар шароитида ҳам амалга оширилади, бу эса беморга анча қулайлик яратади. Агарда юқоридаги даво усуллари беморга наф бермаса, масалан, бемор бош миясида қон айланиши бузилиши, орқа мия қисилиши, қўл-оёқлар фалажланиши ҳолатларида жарроҳлик амалиёти қўлланади. Елвизак ва захдан сақланингУмуртқа поғонаси остеохондрозининг олдини олиш мақсадида қуйидаги тавсияларга амал қилиш лозим:

  • бир жойда узоқ вақт муқим ўтиришдан сақланинг ва иш оралиғида ўн-ўн беш дақиқа дам олиб, ҳаракатли енгил машқларни бажариб туринг;
  • агар узоқ йўлга кетаётганда транспортда тик туришга тўғри келса, қорин мушакларини таранглаштиринг, шунда умуртқа поғонасига оғирлик тушмайди;
  • дам олаётганингизда ҳам узоқ вақт гавдангизни эгиб ўтирманг ва уни тик тутиб ўтиришга ҳаракат қилинг;
  • тунда ухлайдиган тўшагингиз бироз қаттиқроқ бўлгани маъқул;
  • белни елвизакдан, совуқ ва захдан асранг. Изғиринли кунларда белга жунли боғлама (бандаж) ёки сиқиб турувчи мослама (корсет) тақиб юриш фойдалидир.

Умуртқа поғонасини қанчалик эҳтиётласангиз, у сизга шунчалик кўп вақт хизмат қилади ва соғлом бўлишингизни таъминлайди. Унутмангки, остеохондрозни даволашда тўғри овқатланиш ҳам муолажаларнинг фойдалилигини оширишга хизмат қилади. Энг аввало тамаки чекишдан воз кечинг. Чунки никотин умуртқа поғонаси ёнидан ўтган катта-кичик томирларнинг торайишига сабаб бўлади ва натижада умуртқалараро гардиш тўла озиқлана олмайди. Шўр, ўткир таъмли ва қовурилган овқатлар ҳамда аччиқ дамланган чойни чекланган миқдорда истеъмол қилинг. Муолажа олаётганда ялпиз, тоғрайҳон, дўлана, наъматак дамлаб ичиш жуда фойдали ҳисобланади.Овқатларга лавр барги, шивит, петрушка, қалампирмунчоқ қўшинг, калийга бой мева-сабзавотлар (масалан, туршак, олхўри қоқиси, майиз, шафтоли, ўрик, картошка, карам, бақлажон), шунингдек таркибида магний элементи кўп бўлган маҳсулотлар (соя, сули ва гречиха ёрмалари, буғдой кепаги, бодом, ёнғоқ)ни тез-тез истеъмол қилб туринг.Бўйин остеохондрозини даволашга ёрдам берадиган махсус машқларни шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда уй шароитида бажарсангиз бўлади. Масалан:

  • ўтириб ёки тикка турганча бошингизни пастга энгаштириб, иякни кўкракка теккизишга ҳаракат қилинг. Шу билан бирга кўзингиз иложи борича бўйн томонга қарасин. Ростланаётиб нафас олинг, бир зум танаффус қилиб, нафас чиқариб яна бошингизни пастга эгинг. Машқларни шошилмай 10 марта такрорланг;
  • тикка туриб пешонангизни деворга тиранг ва 10 15 сония қимирламай деворга бошингизни босинг. Худди шу машқни бошингизнинг гардан, ўнг ва чап қисми билан такрорланг;
  • тик турганча бармоқларингизни бошингизни энса қисмига қўйиб, тирсакларни бирлаштиринг. Сўнгра иягингизни билакка теккизишга ҳаракат қилинг. Бармоқларни қимирлатмай билакларни иложи борича тепага кўтаринг. Бўйнингизни чўзган ҳолатда 10 15 сония туринг;
  • бурнингизни қалам деб тасаввур қилинг. Ўтирган ҳолда бурун-қалам билан 0 дан 9 гача бўлган рақамларни ва 9 дан 0 гача бўлган сонларни «ёзинг». Бундай машқларни бажариш мувозанатни сақлайдиган вестибуляр аппаратга ҳам фойдали;
  • ерга қорнингиз билан ётиб, қўлларингизни тана бўйлаб чўзинг ва кафтларни тепага қаратинг. Бошингиз билан олдинга қаранг. Танани бўш қўйиб бошингизни секин-аста ўнгга қаратинг ва қулоғингиз ерга тегсин. Кейин дастлабки ҳолатга қайтиб, чапга худди шу тариқа буринг. Машқни камида 10 марта қайтаринг.

© Алишер САТТОРОВ,тиббиёт фанлари доктори.

(Avitsenna.uz сайтидаги мақола қайта чоп этилди)

atf.uz


Смотрите также